Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 06.04.2020



18:35:56 (GMT +5), Сш, 7 апр 2020

Адлия вазирлигининг ягона “ишонч телефони”

Адлия вазирлигининг ягона “ишонч телефони”

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2018 йил 11 майдаги 144-ум-сонли буйруғига асосан жисмоний ва юридик шахслардан “ишонч телефони”га тушаётган мурожаатларни марказлашган ҳолда қабул қилиш мақсадида вазирликда “Call center” ташкил қилинди.

2019 йил I чорагида “Ишонч телефон”га жами 8000га яқин жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қўнғироқлари белгиланган тартибда қабул қилиниб, шундан 7000дан ортиқ мурожаатларга малакали мутахассислар томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 500дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал қилинди, 457 та мурожаатлар ўрганиш талаб қилганлиги сабабли рўйхатдан ўтказилди.

Рўйхатдан ўтказилган 457 та мурожаатнинг 183 таси қаноатлантирилди ва 234 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 32 таси ваколат доирасида кўриб чиқилиши учун тегишли ташкилотларга юборилган, 8 таси ўрганиш жараёнидаги мурожаатларни ташкил этади.


 2019 йилнинг 9 ойида Адлия вазирлигининг ягона “ишонч телефони”

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 11 майдаги 144-ум-сон буйруғи билан ташкил этилган “Call center” фаолиятини янада такомиллаштириш, келиб тушаётган мурожаатларни марказлаштирилган ҳолда тўлиқ ва ўз вақтида қабул қилинишини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 4 сентябрдаги 268-ум-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Call center” фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

Ушбу буйруқ билан “Call center”га келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида қабул қилиш ва фуқароларнинг узоқ навбат кутиб қолишини олдини олиш учун операторлар сони 10 тага оширилди.

Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони”га 2019 йилнинг 9 ойида жами 70 000 яқин жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қўнғироқлари белгиланган тартибда қабул қилиниб, шундан 67 000дан дан ортиқ мурожаатларга малакали мутахассислар томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 1698 дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал қилинди, 3 952 та мурожаатлар ўрганиш талаб қилганлиги сабабли рўйхатдан ўтказилди.

Рўйхатдан ўтказилган 3 952 та мурожаатнинг 524 таси қаноатлантирилди ва 1154 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 20 таси рад этилди, 2076 таси ваколат доирасида кўриб чиқилиши учун тегишли ташкилотларга юборилган, 178 таси ўрганиш жараёнидаги мурожаатларни ташкил этади.

Ижобий ҳал этилган мурожаатлар бўйича давлат органлари ва идораларга 39 та тақдимнома, 30 та бошқа турдаги таъсир чоралар ҳамда судларга 21 млн. 77 минг сўмлик 17 та даъво аризалари киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 37 739 849 сўм пул маблағлари ундирилди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларнинг 16 нафари интизомий, 4 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 3 та ҳужжат бекор қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Call center”га 2019 йил давомида келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ҳал этилиши бўйича

М А Ъ Л У М О Т

“Call center”га 2019 йил давомида жами 87 000 яқин жисмоний ва юридик шахслар томонидан қўнғироқ қилинган, шундан 81 000дан ортиқ мурожаатларга малакали мутахассислар томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 5 975 та мурожаатлар ўрганиш талаб қилганлиги сабабли ижрога қаратилди.

Ушбу келиб тушган мурожаатларнинг 849 таси қаноатлантирилди, 1 763 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди, 39 таси рад этилди ва 3 324 таси кўриб чиқиши учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди.

Вазирликнинг “Call center”га ҳисобот даврида келиб тушган мурожаатларда кўтарилган масалалар кесимида таҳлил қилинганда 922 таси уй-жой бузилиши ва компенсация тўлови, 774 таси ижтимоий ҳимояга доир, 517 таси нотариатга оид, 487 таси меҳнат низолари, 408 таси давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида, 179 та суд қарорлари юзасидан ва 1387 таси бошқа масалаларга тааллуқли мурожаатларни ташкил қилади.

Давлат органлари ва идораларга 65 та тақдимнома, 24 та бошқа турдаги таъсир чоралар ҳамда судларга 64 млн. 505 минг сўмлик 34 та даъво аризалари киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 115 млн. 96 минг сўм пул маблағлари ундирилди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларнинг 29 нафари интизомий, 10 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 3 та ҳужжат бекор қилинди.