Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.09.2020



06:36:31 (GMT +5), Шб, 19 сен 2020

Ёшлар парламентига Адлия вазирлиги ходими раис қилиб сайланди

Аҳамият беринг

Ёшлар парламентига Адлия вазирлиги ходими раис қилиб сайланди

Ёшлар парламентига Адлия вазирлиги ходими раис қилиб сайланди




Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган Ёшлар парламенти биринчи йиғилишида Ёшлар парламенти раиси лавозимига кўпчиликнинг овози билан Бобоев Жамшид Норбой ўғли сайланди.

Ж.Бобоев 1994 йилда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган, 2015-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳозирда Тошкент давлат юридик университети 4-курс талабаси.

 Ж.Бобоев ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Раҳбарият қошидаги аппаратнинг қабулхона котиби лавозимида ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Ж.Бобоевни ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.