Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.09.2020



08:23:57 (GMT +5), Шб, 19 сен 2020

#Адлия_хабари

Аҳамият беринг

#Адлия_хабари

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар лицензиялари тўхтатилди. Бу сафар самарқандлик нотариуслар.



Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 15-2-моддасига мувофиқ Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 7 августда бўлиб ўтган мажлиси баённомасига асосан қуйидаги нотариусларнинг лицензиялари 2020 йил 7 августдан 15 кун муддатга тўхтатилди:

Оқдарё туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Афзал Акмалович Бекмухамедовнинг (лицензия № SА 0010, 23.04.2020 й.);

Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Мухитдинович Жураевнинг (лицензия № SА 0005, 23.04.2020 й.);

Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шерзод Собирович Муртазаевнинг (лицензия № SА 0024, 23.04.2020 й.).


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими