Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.09.2020



08:29:04 (GMT +5), Шб, 19 сен 2020

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензиялари тўхтатилди

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензиялари тўхтатилди


Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг лицензиялари тўхтатилди

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари нотариусларнинг қонуний фаолият юритиши учун масъул.

Бу борада нотариуслар фаолиятида мунтазам ўрганишлар ўтказиб борилмоқда. Фаолиятида қўпол камчилик ёки қонунбузарлик аниқланган нотариуслар лицензиясининг амал қилиши эса тўхтатиб қўйилмоқда.

Шу кунга қадар Наманган, Навоий, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги айрим нотариуслар лицензиясининг амал қилиши тўхтатилгани ҳақида маълумот берилган эди.

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 152-моддасига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги бир қатор нотариуслар лицензиясининг амал қилиши тўхтатилди. Хусусан:

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 28 июлда бўлиб ўтган мажлиси баённомасига асосан:

Учтепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар Абдуллаева Дилдорахон Толибжоновнанинг (лицензия № TN 0025, 21.04.2020 й.), Зуфарова Шохиста Юсупбаевнанинг (лицензия № TN 0026, 21.04.2020 й.), Келдиярова Зебинисо Рузиевнанинг (лицензия № TN 0086, 24.04.2020 й.),
ва Худайбердиев Шухрат Журабековичнинг (лицензия № TN 0080, 23.04.2020 й.);

Мирзо Улуғбек туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар Каландарова Шохида Атаназаровнанинг (лицензия № TN 0125, 04.05.2020 й.) ва Махмудова Ирода Уразалиевнанинг (лицензия № TN 0074, 23.04.2020 й.);

Яккасарой туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Гафурова Дилдора Абдулхошимовнанинг (лицензия № TN 0101, 27.04.2020 й.);

Шайхонтоҳур туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар Намазов Батир Курбановичнинг (лицензия № TN 0115, 29.04.2020 й.) ва Джурабаева Камола Бахтиёровнанинг (лицензия № TN 0132, 05.05.2020 й.);

Чилонзор туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар Саримов Шарофиддин Эгамназаровичнинг (лицензия № TN 0023, 21.04.2020 й.) ва Мадалиева Сайёра Сатиновнанинг (лицензия № TN 0052, 23.04.2020 й.);

Сергели туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мунавварова Наимахон Зохидулаевнанинг (лицензия № TN 0031, 21.04.2020 й.);

Юнусобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларлар Ахмедова Дилбархон Даврановнанинг (лицензия № TN 0024, 21.04.2020 й.), Элмуродова Дилрабохон Анваржоновнанинг (лицензия № TN 0078, 23.04.2020 й.) ва Ахметова Мадина Дилшотовнанинг (лицензия № TN 0071, 23.04.2020 й.);

Олмазор туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларлар Мирзаева Камила Руслановнанинг (лицензия № TN 0053, 23.04.2020 й.), Мухаммадиева Наргиза Эгамбердиевнанинг (лицензия № TN 0061, 23.04.2020 й.) ва Зуфарова Нилуфар Хикматовнанинг (лицензия № TN 0012, 21.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 1 августидан 15 кун муддатга;

Мирзо Улуғбек туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камбаров Камолдин Мамашариповичнинг (лицензия № TN 0065, 23.04.2020 й.);

Сергели туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Хатамов Комилжон Рахматуллаевичнинг (лицензия № TN 0092, 24.04.2020 й.);

Миробод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар Ганиева Барнохон Абиджановнанинг (лицензия № TN 0127, 04.05.2020 й.), Шаназарова Азиза Шухратовнанинг (лицензия № TN 0120, 01.05.2020 й.) ва Сатвалдиева Жамила Бекназаровнанинг (лицензия № TN 0156, 26.05.2020 й.);

Бектемир туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Атаходжаева Гулчехра Таджибаевнанинг (лицензия № TN 0140, 07.05.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 1 августидан 1 ой муддатга;

Яшнобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Усманова Дилдора Махмудовнанинг (лицензия № TN 0082, 24.04.2020 й.)
2020 йилнинг 1 августидан 6 ой муддатга тўхтатилди.

Тошкент вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 29 июлда бўлиб ўтган мажлислари баённомаларига асосан:

Бўстонлиқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Халилова Гульсара Сиражиддиновнанинг (лицензия № TS 0052, 22.04.2020 й.);

Чирчиқ шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нурматова Нилуфар Сайфидиновнанинг (лицензия № TS 0062, 22.04.2020 й.);

Янгийўл туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Таджибаева Алма Абдуракиповнанинг (лицензия № TS 0069, 22.04.2020 й.);

Қуйичирчиқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Шерматов Абдусаттар Джумабаевичнинг (лицензия № TS 0073, 22.04.2020 й.);

Янгийўл шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Бегимова Саодат Тоштемировнанинг (лицензия № TS 0078, 23.04.2020 й.)

Олмалиқ шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Бекмуротова Чарос Салимбоевнанинг (лицензия № TS 0084, 27.04.2020 й.);

Ўртачирчиқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Мамирова Мухайёхон Уразалиевнанинг (лицензия № TS 0085, 27.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 30 июлидан 15 кун муддатга;

Қуйичирчиқ туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Сотволдиев Режавали Рожиевичнинг (лицензия № TS 0065, 22.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 14 августидан 15 кун муддатга;

Янгийўл туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камилова Мухаббат Нуридиновнанинг (лицензия № TS 0081, 23.04.2020 й.) лицензияси 2020 йилнинг 30 июлидан 1 ой муддатга тўхтатилди.

Маълумот ўрнида келтирамиз, мазкур нотариуслар томонидан соҳага оид қонун ҳужжатларининг бузулиши, нотариуслар лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими