Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 18.09.2020



07:53:13 (GMT +5), Шб, 19 сен 2020

Адлия вазирлигининг 2020 йил июль ойидаги энг яхши ходимини аниқлади

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигининг 2020 йил июль ойидаги энг яхши ходимини аниқлади


Адлия вазирлиги томонидан 2020 йилнинг июль ойи учун “Ойнинг энг яхши ходими” сифатида вазирлик кадрлар бошқармасининг бош маслаҳатчиси Кенгесбаевна Юсупбаева Айимгул топилди.

Айимгул Юсупбаева 1997-2003 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимида турли лавозимларда ишлаган.

2003 йил январь ойидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати Иқтисодий қонунчилик бошқармасида 1-тоифали иш юритувчи котиб сифатида иш бошлаган А.Юсупбаева 2003-2018 йилларда Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларида фаолият юритган.

А.Юсупбаева 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармасининг бош маслаҳатчиси лавозимида иш фаолиятини олиб бормоқда.

А.Юсупбаева ўзи фаолият юритаётган соҳанинг вазифаларидан келиб чиқиб, замонавий талаблар ҳамда давлат ва жамият қурилишидаги стандартларни ҳисобга олган ҳолда адлия органлари ва муассасаларининг ҳуқуқшунос кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида самарали меҳнат қилмоқда.

Шу билан бирга, адлия органлари ва муассасалари раҳбарлари билан ҳамкорликда билимли, виждонли ва юксак фазилатларга эга кадрларни танлаш ва лавозимга тайинлашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Адлия вазирлиги жамоаси Айимгул Юсупбаевани ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида омад ва ривож тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими