Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 10.08.2020



16:38:34 (GMT +5), Дш, 10 авг 2020

Адлия вазири ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси истиқболдаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди

Адлия вазири ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси истиқболдаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов видеоконференцалоқа шаклида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Т.Торлоу билан истиқболдаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор жиҳатларини муҳокама қилди.


Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов видеоконференцалоқа шаклида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Т.Торлоу билан истиқболдаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор жиҳатларини муҳокама қилди.

Русланбек Давлетов Адлия вазирлиги ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар суръати, ҳамкорликдаги ишлар бўйича эришилган натижалар хусусида тўхталиб ўтди. Хусусан, элчихонанинг "Мадад" ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистонда бепул юридик ёрдамни ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссаси қайд этилди. Элчи вазирликнинг соҳани ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларига юксак баҳо бериб, "Мадад" ННТ фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Томонлар фаолиятнинг ўхшаш йўналишларида тажриба алмашиш учун Ўзбекистон ва Буюк Британия давлат ташкилотлари ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш муҳим эканини қайд этди. Улар, шунингдек, Британиянинг

«Slynn Foundation» жамғармаси билан ҳамкорликда суд-ҳуқуқ органлари вакиллари малакасини ошириш, фуқаролик жамияти ва ННТни ривожлантириш, шу билан бирга , Ўзбекистоннинг сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими