Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 10.08.2020



15:33:28 (GMT +5), Дш, 10 авг 2020

ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР НЕГА ВАҚТИДА ТЎЛАБ БЕРИЛМАГАН? АДЛИЯ АНИҚЛИК КИРИТДИ

ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР НЕГА ВАҚТИДА ТЎЛАБ БЕРИЛМАГАН? АДЛИЯ АНИҚЛИК КИРИТДИ

Сирдарё вилоятида тиббиёт ходимларига 750 миллионга яқин қўшимча тўловлар тўлаб берилмаган.

Мониторинг давомида вилоят ҳамда туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик марказларида иш олиб бораётган ходимларга пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланган.


Президентимизнинг жорий йилнинг 26 март куни қабул қилинган "Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4695-сон қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдорини тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга ошириш, шу билан биргаликда, меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини 5 фоизга оширган ҳолда қўллаш орқали уларни моддий рағбатлантириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомда адлия органлари доимий равишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторинг қилиб бориши белгиланган.

Шу мақсадда, жорий йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги ПҚ-4695-сон “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси мониторинг қилинди.

Мониторинг давомида вилоят ҳамда туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик марказларида иш олиб бораётган ходимларга жами 741.200.400 сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги ПҚ-4695-сон “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдорини тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга оширилиши назарда тутилган.

Бироқ, вилоят, туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбарлари томонидан мазкур Қарор талабларига риоя қилинмаган.

Натижада вилоят, туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик марказларида иш олиб бораётган ходимларга қарорда кўрсатилган устамалар тўланмасдан қолган.

Бунинг оқибатида вилоят, туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик марказ ходимлари томонидан норозиликлар келтириб чиқармоқда.

Юқоридагиларга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят, туман (шаҳар) санитария-эпидемиология осойишталик марказларида иш олиб бораётган ходимларга жами 741.200.400 сўм пул маблағлари тўлаб берилишини таъминлаш тўғрисида вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари номига тақдимнома киритилди.

Кўрилган таъсир чоралари натижасида вилоят, туман-шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик марказларида фаолият кўрсатаётган ходимларга жами 632.956.700 сўм пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда тўлаб берилди.

Хозирги кунда қолган 108 243 700 сўм пул маблағларини қонунда белгиланган тартибда тўлаб бериш чоралари кўрилмоқда.

Азизжон Мавлонов,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи