Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.08.2020



06:41:22 (GMT +5), Шб, 15 авг 2020

Адлия вазирлиги июнь ойининг энг яхши ходими

Адлия вазирлиги июнь ойининг энг яхши ходими

Адлия вазирлиги жамоа орасидан 2020 йилнинг июнь ойи учун “ойнинг энг яхши ходими” аниқлади. Унга кўра, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Амангелди Барлыкбаевич Пренов “ойнинг энг яхши ходими”, дея топилди.


Адлия вазирлиги: Амангелди Пренов июнь ойининг энг яхши ходими                                                                    

Адлия вазирлиги жамоа орасидан 2020 йилнинг июнь ойи учун “ойнинг энг яхши ходими” аниқлади. Унга кўра, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Амангелди Барлыкбаевич Пренов “ойнинг энг яхши ходими”, дея топилди.

Амангелди Пренов 2012-2018 йиллар давомида Қорақалпоқ давлат университети қошидаги академик лицейида турли лавозимларда ишлаган. 2018-2019 йиллар давомида дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий сохада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси, кейинчалик эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

2019 йилдан бошлаб эса Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда. 

У бошқарма фаолияти йўналишидан келиб чиқиб, давлат органлари ва ташкилотларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборот ва материалларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва уларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлашда, шунингдек соҳа бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини аҳолига етказишдаги тарғибот ишларида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.  

Вазирлик жамоаси Амангелди Барлыкбаевич Преновни бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди. Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими