Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.08.2020



06:24:14 (GMT +5), Шб, 15 авг 2020

Навоийлик нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Аҳамият беринг

Навоийлик нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди


Навоийлик нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари нотариусларнинг қонуний фаолият юритиши учун масъул.

Бу борада нотариуслар фаолиятида мунтазам ўрганишлар ўтказиб борилмоқда. Фаолиятида қўпол камчилик ёки қонунбузарлик аниқланган нотариус фаолияти эса тўхтатиб қўйилмоқда.

Яқинда Тошкент шаҳрида бир нафар, Наманган вилоятида ҳам бир нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус фаолияти тўхтатилган эди.

Куни кеча  Навоий вилоятида яна бир нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 30 июндаги буйруғи билан Навоий вилояти Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Ойдиновнинг лицензияси (NV №0020, 22.04.2020 йил) хизмат текшируви ўтказиш даврида 10 кун муддатга тўхтатилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими