Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.07.2020



12:29:24 (GMT +5), Чр, 15 июл 2020

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимининг янги ислоҳот даври

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимининг янги ислоҳот даври

Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиёев Парламентга мурожаатномасида қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий курашиш бўйича муҳим таклифларни илгари сурди. Ҳусусан,


Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимининг янги ислоҳот даври

Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиёев Парламентга мурожаатномасида қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий курашиш бўйича муҳим таклифларни илгари сурди. Ҳусусан, нутқлари давомида Парламент ва Президентга ҳисобдор бўлган коррупцияга қарши мустақил орган ташкил этилиши бўйича таклиф берган эдилар. Бунинг сабабларидан бири сифатида коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаслигимизни таъкидлаб ўтган эдилар.

Ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташки қилиниши жамиятимиз учун энг долзарб янгиликлардан бири бўлди.

Мазкур Фармон билан Агентликнинг нафақат ишлаш тартиби балки бошқа давлат ташкилотлари, яъни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар, Миллий гвардия, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик олиб боришнинг йўналишларини ҳам белгилаб беради. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан бирга:

– халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;

–норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартибини такомиллаштириш;

–Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича йўналишларида яқиндан ҳамкорлик ишлари амалга оширилади.

Бундан, ташқари Агентлик билан биргаликда 2020-2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”)ни босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўриш вазифаси белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Агентликни ташкил қилинганлиги Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифаларнинг консолидациялашувига, қабул қилинаётган ҳамда амалга оширилаётган антикоррупцион ҳаракатларни натижадорлигини оширишга хизмат қилади.

Худоёр Мелиев
Адлия вазири ўринбосари