Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 10.08.2020



16:46:53 (GMT +5), Дш, 10 авг 2020

#Биз_биргамиз

Аҳамият беринг

#Биз_биргамиз

“Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида тўпланган пул маблағлари тақсимоти муҳокама қилинди


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

“Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида тўпланган пул маблағлари тақсимоти муҳокама қилинди

19 июнь куни Адлия вазирлиги ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда ўтказилган “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” акцияси доирасида тўпланган хайрия маблағларини манзилли тақсимланишини муҳокама қилиш мақсадида учрашув ўтказилди.

Таъкидланганидек, ўтган вақт давомида ташкилотчилар томонидан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларининг қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганишлар олиб борилди. Натижада 105 нафар эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди.

Учрашувда комиссия аъзолари уларнинг ҳар бири ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқдилар ҳамда давлат томонидан жабр кўрган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилишини инобатга олиб, энг эҳтиёжманд фуқаролар танлаб олинди.

Учрашув якунида ташкилотчилар томонидан мазкур оилалар билан яна бир бор шахсан учрашишга ҳамда нималарга муҳтожлиги батафсил ўрганишга келишиб олинди.