Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.07.2020

13:33:18 (GMT +5), Чр, 15 июл 2020

Ишчи гуруҳнинг тадбиркорлар билан учрашуви Янгиариқ туманида давом этди

Аҳамият беринг

Ишчи гуруҳнинг тадбиркорлар билан учрашуви Янгиариқ туманида давом этди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Хоразм вилоят адлия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда жорий йилнинг 19 июнь куни Янгиариқ туман ҳокимлигида тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорларга тушунтириш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Семинар давомида Адлия вазирлигининг Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғи Бунёдбек Азизов томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Амалий семинар очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга Адлия вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар ҳодимлари томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.