Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.07.2020



13:28:26 (GMT +5), Чр, 15 июл 2020

Адлия вазирлиги: Адхам Турдиев май ойининг энг яхши ходими

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги: Адхам Турдиев май ойининг энг яхши ходими

Анъанага кўра,, Адлия вазирлиги жамоа орасидан энг яхши ходимни аниқлаб, рағбатлантириб бормоқда.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Анъанага кўра,, Адлия вазирлиги жамоа орасидан энг яхши ходимни аниқлаб, рағбатлантириб бормоқда. Вазирлик 2020 йил май ойининг “ойнинг энг яхши ходими”, дея Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғи Турдиев Адхам Муратович топилди.

Адхам Турдиев меҳнат фаолиятининг 2009-2018 йиллари давомида Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда. 

У бошқарма фаолияти йўналишидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилиш, натижаси бўйича уларни такомиллаштириш юзасидан зарур таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек соҳа бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини аҳолига етказишдаги тарғибот ишларида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.  

Адлия вазирлиги жамоаси Турдиев Адхам Муратовични бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди. Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.