Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.07.2020



02:57:45 (GMT +5), Чр, 15 июл 2020

Хатирчида давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилган республикадаги илк адлия бўлими иш бошлади

Аҳамият беринг

Хатирчида давлат хусусий шериклиги асосида қурилган республикадаги илк адлия бўлими иш бошлади

Давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилган Хатирчи тумани адлия бўлими биноси 2 июнь куни фойдаланишга топширилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Давлат хусусий шериклиги асосида қурилган Хатирчи тумани адлия бўлими биноси 2 июнь куни фойдаланишга топширилди.

Туман марказида жойлашган икки қаватли мазкур иншоотда туман адлия бўлими билан бир қаторда нотариус хизмати фаолият олиб бормоқда.

Қурилиш қиймати 1 млрд 200 млн сўмни ташкил этади. Туман адлия биносининг давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилиши эвазига давлат бюджети маблағлари тежаб қолинди. Бу республика миёқсида давлат хусусий шерикчилиги асосида қад ростлаган биринчи адлия бўлими ҳисобланади.

Ушбу туман адлия бўлимида аҳолига хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилган, электрон шаклда хизмат кўрсатиш ҳам йўлга қўйилган. Қолаверса, бинода давлат ташкилоти ва идораларига ҳуқуқий ахборотларни тарқатиш, қонунчиликдаги янгиликларни тушунтириш учун махсус жиҳозланган ўқув хоналари ҳам ташкил этилган.

Бундан ташқари, бинода тадбиркорлик субъекти сифатида умумий овқатланиш шохобчаси фаолияти ҳам йўлга қўйилиб, бу орқали ўнга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланиши кутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, мазкур замонавий бино келгусида минглаб инсонларнинг мурожаатларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш учун яратилган бир қулайликдир.