Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.07.2020

04:19:27 (GMT +5), Чр, 15 июл 2020

Адлия вазири ўринбосари Андижондаги сектор раҳбарлари учун ўқув-семинарида.

Аҳамият беринг

Адлия вазири ўринбосари Андижондаги сектор раҳбарлари учун ўқув-семинарида.

Бугун юртимизда кенг кўламдаги ислоҳотларнинг негизида аҳоли турмуш-тарзини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг ижтимоий шарт-шароитини, оилаларнинг молиявий аҳволини яхшилаш ҳамда келгусида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун атрофлича ишлар амалга оширилмоқда. 

Бу борада аввало ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимият вакиллари, сектор раҳбарларининг жойлардаги камбағаллик даражасини камайтириш жараёнларида самарали ва натижадорлиги юқори бўлган ишларни амалга оширишдаги билим ва тажрибаларини оширишларини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Андижон вилоятидаги ўқув-семинарда Адлия вазири ўринбосари Мелиев Худаёр Хуррамович ҳам иштрок этди.

Вазир ўринбосари томонидан сектор раҳбарларига "Сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг секторлар фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш юзасидан қарорлари талабларини сўзсиз бажарилишини таъминлашда масъулияти" мавзусида ўқув семинари ўтказилиб уларга қуйидагилар:

Секторлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; 

Сектор раҳбарларига юклатилган вазифалар;

Секторларнинг ваколатлари;

Секторлар фаолиятини ташкил этиш;

Сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш;

Секторлар фаолиятидаги мавжуд муаммолар юзасидан атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, секторлар фаолиятини янада такомилаштириш масаласида муҳокамалар ўтказилди.