Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.07.2020



03:42:51 (GMT +5), Чр, 15 июл 2020

34 фуқаронинг иш ҳақилари ундириб берилиши белгиланди

Аҳамият беринг

34 фуқаронинг иш ҳақилари ундириб берилиши белгиланди

Қоровулбозор туманида истиқомат қилувчи фуқаро У.А “Ўзпартаъминот” МЧЖдан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириб беришни сўраб Қоровулбозор туман адлия бўлимига мурожаат қилган. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Қоровулбозор туман адлия бўлими бошлиғи Миршод Пўлотов

Қоровулбозор туманида истиқомат қилувчи фуқаро У.А “Ўзпартаъминот” МЧЖдан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириб беришни сўраб Қоровулбозор туман адлия бўлимига мурожаат қилган. 

Адлия ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилганда "Ўзпартаъминот" МЧЖнинг мурожаат муаллифидан 5 миллион 687минг сўм миқдоридаги иш ҳақи қарздорлиги мавжудлиги, шунингдек ташкилотнинг яна 33 нафар ишчи-ходимларидан жами ҳисобланган 113 миллион 626 минг 388 сўм иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан адлия ходимлари томонидан “Ўзпартаъминот” МЧЖнинг 34 нафар ишчи-ходимларининг манфаатларини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судига даъво аризалари киритилди. 

Киритилган аризалар натижасида жорий йилнинг 6 май куни кўрсатилган ҳолатлар, яъни ташкилотнинг 34 нафар ишчи-ходимига иш ҳақилари тўлаб бериши бўйича суд буйруғи чиқарилди.