Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 14.07.2020



02:51:57 (GMT +5), Чр, 15 июл 2020

Биз биргамиз: меҳр улашишда давом этамиз

Аҳамият беринг

Биз биргамиз: меҳр улашишда давом этамиз

Муқаддас айём – Рамазон ҳайити яқинлашар экан, барчани саховат, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб хислатлар қамраб олиши табиий.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Муқаддас айём – Рамазон ҳайити яқинлашар экан, барчани саховат, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб хислатлар қамраб олиши табиий.

Шу сабабли, кексалар ҳолидан хабар олиш, ногиронлиги бор шахсларга кўмаклашиш, моддий таъминоти етарли бўлмаган оилаларга ёрдам қўлини чўзиш ва уларга байрамона кайфият улашиш мақсадида Адлия вазирлиги, Шодиев халқаро фонди ҳамда “Мадад” ННТ ҳамкорликда навбатдаги хайрия тадбирига қўл урди.

Бугун Андижон, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 3 000 дан ортиқ хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситаларидан иборат хайрия тўпламлари тарқатилди.

Бу каби саъй-ҳаракатларнинг замирида ҳар қандай шароитда ҳам аҳолини қўллаб-қувватлаш ва уларга эътибор бериш каби эзгу мақсадлар ётади.

Шу ўринда, Адлия вазирлиги фуқароларимизни байрам кунлари ўзгалар ҳолидан хабар олиш ва байрам билан қутлаш жараёнида карантин қоидаларига риоя этиш зарурлигини эслатиб ўтади.