Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.05.2020



03:22:02 (GMT +5), Жм, 29 Мая 2020

ОНЛАЙН КОНФЕРЕНЦИЯ: КАРАНТИН ДАВРИДА НОТАРИУСЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАЯПТИ?

Аҳамият беринг

ОНЛАЙН КОНФЕРЕНЦИЯ: КАРАНТИН ДАВРИДА НОТАРИУСЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАЯПТИ?

Жорий йилнинг 22 май куни Адлия вазирлиги биносида видеоконференцалоқа шаклидаги пандемия шароитида нотариат ва ҳуқуқий хизматлар соҳасидаги ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 22 май куни Адлия вазирлиги биносида видеоконференцалоқа шаклидаги пандемия шароитида нотариат ва ҳуқуқий хизматлар соҳасидаги ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон нотариал палатаси раҳбарияти, Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан мазкур соҳадаги сўнгги ўзгаришлар, мамлакатда COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хатарлар ва фуқароларнинг ҳуқуқий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди ҳамда жамоатчилик ва ОАВ вакиллари саволларига атрофлича жавоб берилди.

Ушбу видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш жараёнида ҳам Республикамизда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш бошлашига, аҳолининг нотариусларга бўлган эҳтиёжи мавжуд бўлганлиги ҳақида алоҳида таъкидланди. Хусусан, кечиктириб бўлмайдиган, зарур нотариал ҳаракатларни (васиятнома, ишончнома ва бошқаларни) расмийлаштириш учун, албатта, нотариал ҳаракатлар зарурлиги ва фуқароларниннг нотариал идорага бевосита ташрифисиз нотариал ҳаракатни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, фуқароларнинг талаблари ва нотариусларга бўлган эҳтиёжинии инобатга олган ҳолда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёни қабул қилинганлиги тўғрисида маълумот берилди. Мазкур махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ нотариуслар карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига ва ишлаётган нотариуслар сонини кўпайтирилишига рухсат берилганилиги ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳам ўз фаолиятини бошлаганлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Маълумот учун:2020 йил 22 май ҳолатига 749 нафар (92%) давлат нотариуси хусусий нотариус бўлиб ишлаш истагини билдириб, лицензия билан таъминланилди. Шундан 659 нафар хусусий нотариуслар ўз фаолиятини тўлиқ бошлашди. Республика бўйича камида 2 000 та ўзини-ўзи таъминловчи иш ўрни яратилди. Бир йил учун нотариал идораларни сақлаш харажатларидан 255 млрд сўм давлат маблағлари иқтисод қилинмоқда.

Мазкур тадбирда хусусий нотариуслар фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида қандай имкониятлар пайдо бўлганлиги хусусида ҳам фикр билдирилди. Хусусан, қуйидагилар санаб ўтилди:

    нотариуслар ўзини-ўзи молиявий ва моддий-техник жиҳатдан мустақил таъминлайди;

    республикада фаолият юритувчи нотариуслар сони чегараланмайди;

    жамиятда нотариусларнинг фаоллиги ошди;

    эндиликда нотариал идораларда навбат кутиш муаммоси бартараф этилди;

    ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига барҳам берилди;

    нотариат соҳасида эркин рақобат муҳити шаклланди ва нотариуслар аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатишни бошлади;

    нотариуслар сонининг кўпайиши сабаб, аҳолида нотариусни танлаш.

Тадбирда таъкидландики, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш имконияти мавжуд. Шунингдек, e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус калькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилган.

Ҳозирда масофадан туриб айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширишни йўлга қўйиш ишлари ҳам олиб борилаётгалиги ҳақида ҳам сўз борди.

Бундан ташқари ушбу тадбир давомида масъул ходимлар томонидан жамоатчилик ва ОАВ вакиллари саволларига жавоб берилди. Масалан, карантин даврида кўплаб ташкилотлар иш фаолиятини тўхтатган ёки масофавий режимга ўзтган бир вақтда, Республикамизда нотариуслар қай тартибда фаолият олиб боришганлиги, фуқароларга қандай хихзмат кўрсатилганлиги, бугунги кунда қанча хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлаганлиги, хусусий нотариасларнинг иш бошлаши аҳолига қандай самара бераётганлиги, хусусий нотариусларнинг хизмат нархларининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик борасида Адлия вазирлиги қандай назорат тизимини жорий қилганлиги ва шунга ўхшаш бошқа қизиқарли саволларга ҳуқуқий жиҳатдан асослантирилган жавоблар берилди.