Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.05.2020



03:23:39 (GMT +5), Жм, 29 Мая 2020

Адлия вазири Избоскан туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга қаратилган Президент қарори ижросини ўрганди

Аҳамият беринг

Адлия вазири Избоскан туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга қаратилган Президент қарори ижросини ўрганди

Хабарингиз бор, адлия вазири Андижон вилоятида хизмат сафарини да бўлиб турибди. Ушбу хизмат сафари давомида Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Хабарингиз бор, адлия вазири Андижон вилоятида хизмат сафарини да бўлиб турибди. Ушбу хизмат сафари давомида Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг жойлардаги ижросини ўрганиш мақсадида Андижон вилояти Избоскан туманида бўлди. У ерда ушбу ҳужжат ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар қандай ташкил этилаётгани билан танишди. 

Маълум бўлишича, туман бўйича 1.840 нафар ёшга 98,3 гектар ер майдони ажратиб берилган. “Қўғай” МФЙ ҳудудида ёшларга ажратиб берилган 11,4 гектар ер майдонларига экинлар экилган.

Учрашув давомида Русланбек Давлетов пандемия шароитида юзага келиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги, бундай пайтда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, қарорда назарда тутилган ер ажратиш ва унинг ер эгалари, шунингдек, иш билан банд бўлмаган аҳолини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи оилаларга берилаётган имкониятлар, қарорда белгиланган имтиёзлар ҳақида ҳам тушунтириш берди.