Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.05.2020



03:24:01 (GMT +5), Жм, 29 Мая 2020

Адлия вазири қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга қаратилган Президент қарори ижросини жойларда ўрганмоқда

Аҳамият беринг

Адлия вазири қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга қаратилган Президент қарори ижросини жойларда ўрганмоқда

Маълумки, 2020 йил 1 майида Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Маълумки, 2020 йил 1 майида Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарорнинг жойлардаги ижросини ўрганиш мақсадида адлия вазири Андижон вилояти Хўжаобод туманида бўлди. Туман ҳокимлиги томонидан Иттифоқ массиви ҳудудида жойлашган 14.80 гектар ер майдони мавжуд. Ушбу ер майдони деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган 74 нафар уюшмаган ёшлар ва кам таъминланган фуқароларга 0.20 гектардан бўлиб берилган бўлиб, улар бу ерда янги интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, сабзавот ва озуқа маҳсулотлари етиштиришни мақсад қилишган. Адлия вазири мазкур жараён қандай ташкил қилинганлиги билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида Русланбек Давлетов пандемия сабабли озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги юзага келиши мумкинлигини, бундай шароитда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, экинларни икки баробарга кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иш ўринларини яратиш борасида аҳолига имтиёзли ер ажратиш, қишлоқ хўжалиги кооперацияларида иштирок этадиган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи оилаларга ҳужжатда назарда тутилган имкониятлар ҳақида ҳам тушунтириш берди.