Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 05.06.2020



08:12:01 (GMT +5), Яш, 7 июн 2020

Идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади

Аҳамият беринг

Идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади

Фармонга кўра, қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш тўхтатилади.


Фармонга кўра, қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий қонун ҳужжатларини қабул қилиш тўхтатилади.

Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бундан мустасно.

Идоравий қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш 2020 йил 1 июлдан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб эса тўлиқ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш https://t.me/huquqiyaxborot