Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.05.2020



02:37:25 (GMT +5), Жм, 29 Мая 2020

Хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат расмийлаштирилди

Аҳамият беринг

Хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат расмийлаштирилди

2020 йилнинг 1 май санасидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлади ва шу куни янги ташкил этилган хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат амалга оширилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2020 йилнинг 1 май санасидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлади ва шу куни янги ташкил этилган хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат амалга оширилди.

Мазкур нотариал ҳаракат Фарғона вилоят Қўқон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф. Хожиматов томонидан амалга оширилган бўлиб, фуқаро С. Р. томонидан нафақа олиш учун ишончнома расмийлаштирилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил этилиши белгиланган эди.

Хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилишидан мақсад аҳолининг нотариал хизматларга бўлган талабини қондириш, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳитининг шаклланиши, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига тўла барҳам беришдан иборат.

Энди нотариал идорада ортиқча навбат кутиш ҳолатлари барҳам топади, фуқаролар ҳафтанинг исталган кунида нотариус хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади.