Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 05.06.2020



08:03:02 (GMT +5), Яш, 7 июн 2020

Адлия вазирлиги март ойининг энг яхши ходимини маълум қилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги март ойининг энг яхши ходимини маълум қилди

Адлия вазирлиги март ойининг энг яхши ходимини маълум қилди


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги ўз жамоаси орасидан ҳар ойда энг яхши ходимни аниқлаб, рағбатлантириб бормоқда. Бу ходимларнинг мехнат унумдорлигини ошишига, уларнинг ўз устида кўпроқ ишлашига ҳамда ташкилот фаолиятига бўлган меҳрнинг ортишига хизмат қилади. Анъанага кўра, вазирликнинг Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алланазаров Давран Тохирович 2020 йилнинг март ойи учун “ойнинг энг яхши ходими” деб маълум қилинди.

Давран Алланазаров меҳнат фаолиятининг 2014-2019 йиллари давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари - бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

У бошқарма фаолияти йўналишидан келиб чиқиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этаётган қоидалар ва нормаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек соҳа бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини аҳолига етказишдаги тарғибот ишларида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.  

Адлия вазирлиги жамоаси Алланазаров Давран Тохировични бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди. Келгусидаги ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.