Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.05.2020



02:35:00 (GMT +5), Яш, 31 Мая 2020

Коронавирус пандемияси: вино-ароқ ўрнига антиспептик воситалар

Аҳамият беринг

Коронавирус пандемияси: вино-ароқ ўрнига антиспептик воситалар

Коронавирус инфекциясига қарши кураш бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам давом этмоқда ҳамда антисептик воситаларга бўлган талаб ошиб бормоқда.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : А.Мадаминов, ҳуқуқшунос

Коронавирус инфекциясига қарши кураш бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам давом этмоқда ҳамда антисептик воситаларга бўлган талаб ошиб бормоқда.

Яқинда Ўзбекистон матбуотида Молия вазирлиги фуқароларнинг антисептик воситаларига бўлган талабини ошиши ҳамда ушбу воситалар тақчилигига йўл қўймаслик мақсадида этил спирти сотуви устидан билвосита назорат ўрнатаётгани маълум қилинди.

Юқорида таъкидланганидек, антисептик воситаларга бўлган талаб бутун дунёда ошиб бормоқда ва кўп мамлакатларда ушбу воситалар тақчилигига йўл қўймаслик йўлида тадбиркорлар ўз халқига ва давлатига катта ёрдам бермоқда.

Бир қатор мамлакатларнинг пиво, вино ва бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари коронавирус инфекцияси тарқалиб бораётган вазиятда дезинфекция воситалари ишлаб чиқишга ўтишларини эълон қилдилар. Бундай компаниялар орасида Bacardi, Pernod Ricard USA, Amber Beverage Group (ABG), BrewDog, Corby Spirit и Wine Limited ва бошқа йирик ишлаб чиқарувчилар бор.

 

Бир мурожаат тарихи

Жорий йилнинг 16 март куни АҚШлик Мелисса Хенсворт и Тара Энгел коронавирус (COVID-19) касаллигининг тарқалиши туфайли талаб алоҳида юқори бўлган антисептик қўл ювиш воситалари ва совунларнинг дўконларда танқислиги сабабли Франциянинг “Pernod Ricard” алкоголь маҳуслотлари ишлаб чиқарувчи компаниясининг ароқ-вино заводларини ушбу воситаларни ишлаб чиқаришга вақтинча мослаштириш таклифи билан компаниянинг АҚШдаги минтақавий раҳбари Энн Мухерджига мурожаат қилдилар ва компания раҳбарияти бу таклифни қўллаб-қувватлади.

Кейинчалик, Энн Мухерджи “Pernod Ricard” компаниясининг аҳоли саломатлиги лойиҳаси ҳақида гапирганида бу икки аёлнинг ушбу лойиҳани амалга оширилишида асосий сабабчиларидан эканини эътироф этади.

 

Тадбиркорлардан “лаббай”

20 мартга келиб “Pernod Ricard” компаниясининг Aрканзас штати Форт-Смит шаҳрида жойлашган ва одатда “Malibu” кокос роми ва “Seagram`s” джини ишлаб чиқарадиган заводи 1 000 дона қўл учун дизенфекция воситасини ишлаб чиқарди. Эртаси куни, АҚШ президенти Дональд Трамп матбуот анжумани давомида “Pernod Ricard” компаниясининг бундай ҳаракатлари бизнес коронавирусга қарши курашда қандай иштирок этишининг ёрқин намунаси эканини таъкидлаб ўтди.

Pernod Ricard компанияси хабарига кўра дезинфекция воситалари компаниянинг барча заводлари ва бошқа ишлаб чиқариш майдонларида тайёрланади. Тайёр маҳсулотлар касалхоналар ва бошқа жойларни антисептик воситалари билан таъминлаш учун давлатга тақдим этилиши хабар қилинган. Бундан ташқари, Pernod Ricard антисептик восита ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган 70 000 литр спиртни Франциянинг “Cooper” лабараториясига ҳадя қилди. Апрел ойида ушбу лабораторияда 1 800 000 шиша антисептик воситаси ишлаб чиқарилиши кутиляпти.

Кейинчалик, АҚШдаги кўплаб алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводлар, майда виски ишлаб чиқарувчи заводлардан то Пуэрто-Рикодаги йирик “Bacardi” каби ром ишлаб чиқарувчи заводларгача дезинфекция воситалари ишлаб чиқаришга қайта ихтисослашган заводлар қаторидан жой олишди. Жумладан, Bacardi 1 700 000 дона антисептик воситалари ишлаб чиқаришини эълон қилди.

“Guinness” пивоси, “Smirnoff” ароғи ва “Johnnie Walker” вискиси брендларига эга бўлган Буюк Британиянинг Диаджио (Diageo) алкоголь ичимликлар ишлаб чиқарувчиси соғлиқни сақлаш тизимига ёрдам бериш учун қўлларни дезинфекция қилиш воситасини ишлаб чиқаришга 2 000 000 литр спирт ажратишини маълум қилди. Натижада, 8 250 000 шиша антисептик воситаси тайёрлаш мумкин бўлади.

         Литванинг алкоголь ишлаб чиқарувчи йирик Vilniaus degtinė ҳам дезинфекция воситалари ишлаб чиқаришни бошлаган. Латвияда ҳам алкоголь ишлаб чиқарувчи бир нечта заводлар антисептик воситаларига бўлган катта талабни қондириш мақсадида ушбу воситани ишлаб чиқаришга ихтисослашмоқда.

        Америка қўл ҳунармандчилиги ассоциациясининг берган маълумотга кўра, ушбу мамлакатнинг ўзида алкоголь ишлаб чиқарувчиларнинг 3/4 қисми ҳозирги кунда дизенфекциялаш воситалари сифатида фойдаланишга мўлжалланган спирт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

Канадада жойлашган “Corby Spirit and Wine Limited” алкоголь ишлаб чиқарувчи компанияси антисептик воситалар тақчиллигини бартараф қилиш бўйича мамлакат ҳукумати билан алоқада ишлаётганини маълум қилди.

 

Ўзбекистон тадбиркорларига мурожаат

Ўзбекистонда ҳам 60 дан ортиқ вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд.

Коронавирус инфекцияси бўйича касалланиш кўрсаткичининг тобора ортиб бораётган бугунги шароитда биз ҳам Ўзбекистоннинг вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини антисептик воситалар билан таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишга чақирамиз.