Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.05.2020



02:37:03 (GMT +5), Яш, 31 Мая 2020

Қай даражада ижтимоийлашганмиз?

Аҳамият беринг

Қай даражада ижтимоийлашганмиз?

Бугун биз ҳаммамиз мисли кўрилмаган, синовли вазиятдамиз. Яқин тарихда инсоният бундай глобал касаллик билан юзлашиб турибди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Артём Горохов, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази бўлим бошлиғи

Бугун биз ҳаммамиз мисли кўрилмаган, синовли вазиятдамиз. Яқин тарихда инсоният бундай глобал касаллик билан юзлашиб турибди. Коронавирус дунёнинг бирон бир мамлакатини четлаб ўтаётгани йўқ. Ушбу касалликнинг тарқалиши бизнинг қай даражада ижтимоийлашганимиз ва масъулиятлилигимизни аниқ кўрсатиб бермоқда.

Инсоният ўз тарихи давомида турли хил эпидемияларга дуч келган. Мактаб дарслигидан вабо, тиф каби кўплаб эпидемияларнинг даҳшатли оқибатлари ҳақида биламиз. Бугунги кунда дунёда транспорт тизимининг ривожланиши ва транспортнинг арзонлашиши миллионлаб одамлар ҳар куни узоқ масофаларга саёҳат қилишларига, мамлакатлар ва қитъалар ўртасида ўн минглаб кемалар ва самолётлар қатновига олиб келди. Дунё аҳолисининг зичлиги мисли кўрилмаган кўрсаткичларга етди. XXI асрнинг бошларига келиб, кўплаб мамлакатлар аҳолининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиш инқирозига олиб келди.

Буларнинг барчаси, афсуски, юқумли касалликларнинг тез ва оммавий тарқалиши учун идеал шароитларни яратади. Бунинг учун 20 ёки 30 миллион аҳолига эга бўлган мегаполисларда кўплаб савдо-сотиқ ёки кўнгилочар жойларга қанча одам ташриф буюришини тасаввур қилиш кифоя.

Биринчи маротаба инсоният 1918 йилда бутун сайёрага тарқаладиган оғир эпидемияга дуч келди. Бу “Испанка” номини олган таниқли грипп эпидемияси бўлиб, биринчи жаҳон уруши авж олган пайтда дунё бўйлаб ярим миллиарддан ортиқ одамни ёки дунё аҳолисининг қарийб 30 фоизини қамраб олган. Ўша пайтларда гриппнинг ушбу туридан ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини ҳисоблаш қийин эди, аммо бу рақам тахминан 20 дан 100 миллионгачани ташкил этган. Бундай даҳшатли оқибатларга уруш туфайли вужудга келган антисанитар шароитлар ва вайронагарчиликлар, шунингдек, кенг кўламли халқаро ва қитъалараро ҳаракатлар сабаб бўлган.

Қувонарлиси, сўнгги юз йил ичида кўплаб жиҳатдан яхши тарафга ўзгарганмиз. Хусусан, тиббиёт ва фармацевтиканинг ривожланиши юқори даражага етди. Грипп биз учун оддий ҳолатга айланди. Ҳатто парранда, чўчқа ва H5N1 грипплари ҳам шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли кўпчиликда кескин асоратларсиз ўтишига эришилди. Баъзиларимиз эса шифокорлар инфекция ўчоқларини қандай аниқлаганлигини фақат четда туриб кўрдик ёки эшитдик.

Бугун биз барча масъулиятни давлат ва соғлиқни сақлаш тизимига юклашга одатланганмиз. Ахир, биз ижтимоий мавжудотмиз! Биз ўзимизнинг ижтимоий алоқалар тизимимизга эга бўлган жамиятмиз. Биз ҳатто кимдир биз учун нон пиширишига, бизни ишга олиб бориб қўйишига ва гриппдан даволашига ишонамиз. Албатта буларнинг барчаси жамиятимиз учун яратилган қулайликлардир.

Аммо ушбу қулайликларни шунчаки кимдир шундай қилиб беришга мажбурдек қабул қилдик ва ижтимоийлашув – бу жамият ҳар бир аъзосининг алоҳида жавобгарлигини англатишини бутунлай унутдик. Маданиятли одам кенг фикр юритиши ва бошқа одамлар манфаатларига мувофиқ ҳаракат қилиши шартлигини унутдик. Индивидуаллик нафақат ўз қобиғига ўралиб қолишга, балки бефарқлик ва ижтимоий шафқатсизликка олиб келишини унутдик.

“Агар мендан кейин чиқиндини олиб кетишса, нимага чиқинди идишни
қидиришим керак?”

“Нега соғлиғингизни кузатишингиз керак, ахир шифокор ва дори-дармонларингиз бор-ку?”

“Нега мен тақиқларга риоя қилишим керак, буни бошқалар қилсин, менсиз ҳам ақли катталар кўп-ку!”

Бу сўзлар танишми?

Келинг, ҳақиқатга тик қарайлик. Тиббий ниқобларни жамоат жойларида тақиш мажбурияти юклангунга қадар қанча одам кийган? Бир йил аввалги ҳолатни эслаб кўринг. Ниқоб таққан одамни камдан-кам ҳолларда учратар эдик. Бироқ кўплаб хорижий мамлакатларда респиратор инфекция чалинганлик ҳолати юзасидан шубҳа туғилса ҳам, ниқоб тақишни бошлашади. Улар кўпроқ бошқаларга юқтирмаслик ҳақида ўйлашади. Ва бундай мисоллар жуда кўп. Ўтган дам олиш кунлари, бизнинг фуқароларимиз тушкунликка тушиб, озиқ-овқат сотиб олишга шошилишганда ҳеч ким икки метрлик масофани сақлашни ҳатто хаёлига ҳам келтирмади. Аммо кўплаб Европа мамлакатларида одамлар бундай ҳолатда дўкон ташқарисида навбатда туришди. Ҳеч нимага қарамай, айрим масъулиятсиз фуқаролар, ҳатто карантин ва ўзини изоляция қилиш даврида ҳам тўй ва тантаналарни, оммавий оилавий тадбирларни ўтказишдан воз кеча олмаяптилар! Бу эса уларнинг онг даражасини кўрсатади. Улар фақат ўзлари, ўзларининг хоҳиш-истаклари ҳақида ўйлашга қодирлар, лекин яқинлари, ватандошлари ва умуман инсоният ҳақида эмас...

Юз йил олдин, “чўчқа гриппи”га ўхшаш белгиларга эга бўлган “Испания гриппи” авж олган вақтда онгли ва аниқ интизомли ҳаракат туфайлигина унинг тарқалиб кетмаслигига ва деярли тўхтатишга эришилган. Масалан, ўша вақтда Сиетлда йўловчиларга жамоат транспортига тиббий ниқобсиз кириш тақиқланган ва ҳеч қандай таҳдидларсиз одамлар ушбу талабларга риоя қилишган.

Бундай мисолларни жуда кўп келтириш мумкин.

Жорий йилнинг 29 март куни Хитой коронавирус эпидемияси устидан ғалаба қозонганлигини эълон қилди. Ҳа, инфекция ҳали тўлиқ бартараф этилмади, аммо унинг тарқалиши тўлиқ назоратга олинди. Биринчи навбатда, бунга хитойликларнинг ажойиб интизоми ва масъулияти туфайли эришилди. Бунда улар ҳар бирининг коронавирус пандемиясига қарши курашда шахсий жавобгарлиги ва шиддатли ғайратидан шунчаки ҳайратга тушишмасликнинг иложи йўқ. Улар инфекциянинг тарқалишига фақат биргаликда курашиш мумкинлигини аниқ тушунишди. Ва бу дарҳол ўз натижаларини кўрсатди. Бу фақат шифокорлар ёки давлатнинг мажбурияти эмас, ҳар бир фуқаронинг масъулиятидир. Бу ижтимоийлик даражасидир!

Аксинча, вирусга аҳамият бермаган баъзи мамлакатларда инфекциянинг назоратсиз тарқалиши ва касалликни юқтириб олганлар орасида ўлимнинг кескин ошиб кетиш ҳолатлари мавжуд.


Шубҳасиз, коронавирус пандемияси жамиятнинг ижтимоийлашув кўрсаткичидир, бу бизнинг масъулиятли эканлигимизни, инсонпарвар ва меҳрибон эканлигимизни аниқлаб беради.

Биз оиламиз, қўллаб-қувватлашимизга муҳтож ёлғиз инсонлар, касаллик айниқса хавфли бўлган кекса фуқаролар тўғрисида қайғуришга тайёрмизми?

Ушбу пандемия жиддий синовдир, чунки у иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига таъсир қилади.

Албатта, коронавирус пандемияси сабаб инсонлар ўртасидаги бирлик, меҳр-шавқатнинг нақадар кучайганлигини ўрнак сифатида кўриб турибмиз. Аммо тан олиш керак, бу бизнинг Ҳукуматимиз ва бошқа давлат, жамоат тузилмаларининг хизмати эвазига шакллантирилмоқда. Афсуски, ҳар куни бу касалликка чалинганлар сони кўпайиб бораётган бир пайтда, вазият тўлиқ назорат остида деб айта олмаймиз. Бу эса қўшимча чоралар кераклигини англатади ва биринчи навбатда, ҳар биримиздан масъулият талаб этилади. Мамлакатимизда аллақачон 10 мингдан ортиқ карантин қоидабузарликлари мавжуд!

Асосий гигиена ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш қийинми?

Иш берувчилар масофавий иш учун шароит яратдилар ва пуллик таътилларни таъминладилар. Мактаб ўқувчилари учун масофадан ўқитиш тизими жорий этилди. Бу билан аҳолининг ўзларини изоляция қилишлари ва карантин қоидаларига амал қилишлари учун қулай шароитлар яратилди. Бироқ нега кўпчилик умумий манфаатлар учун минимал қурбонликлар қилишга тайёр эмас?

Ўйлаб кўринг, бугун уйдан чиқиб кетиш керакми?

Жамоат жойларида тиббий ниқоблар тақмасдан ва гигиена қоидаларига риоя қилмасдан яқинларингиз ва уларнинг ҳаёти, соғлиғига хавф солишга тайёрмисиз?

Энди ҳар бир инсон касалликнинг олдини олиш чоралари ҳақида билади, лекин ўзингиздан сўраб кўринг, наҳотки қоидаларни тўлиқ амалга оширишга қодир эмасмиз?

Умид қиламизки, бизнинг халқимиз ўзига хос бўлган бирдамлик ва садоқатни намойиш этади ва биз яқинда коронавирус устидан тўлиқ ғалабани эълон қиламиз!