Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 30.05.2020



02:00:16 (GMT +5), Яш, 31 Мая 2020

Бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди.

Аҳамият беринг

Заруратни ким қандай тушунади?

Бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. 


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Акмал Жумамуродов. Адлия вазирлиги масъул ходими

Бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой кавуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди кавушнинг иккинчи пойини ҳам тезлик билан ечиб, ўйлаб ўтирмасдан нариги пой кавуши тушган жойга қарата отиб юборди. Унинг бу ишидан ҳайронсираган дўстлари: “Нима учун бундай қилдингиз?” деб сўрашди. Ганди жавоб бериб, деди: “Кавушни топиб олган фақир киши, унинг ҳар иккала пойини топишини ва улардан фойдаланишини хоҳладим. Чунки бир пой кавуш унга фойда бермайди. Мен ҳам бир пой кавушдан фойдалана олмайман”.

Ҳозир фалсафанинг вақти эмасдир. Бироқ одамлар тезкор қарор қабул қилиш ва зарурат асли нима эканини тушуниб олишга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ муҳтож. 

Аввало, заруратни чамалаб олайлик

Катта эҳтимол билан кўпчилигимизни уйдан кўчага олиб чиқаётган куч – озиқ-овқатга эҳтиёж. Уйда ўтириб ижтимоий тармоқларни кузатяпмиз. “Картошка васвасаси” акс этган тасвирлар айланяпти. Бозорлар, озиқ-овқат дўконлари ишлайди дейилганига қарамай, ўз жонини хатарга қўйиб (буни англамасдан) одамлар орасига кўр-кўрона ёпирилаётганлар бор. Тўғри, ҳеч ким оғзини тики ўтиролмайди. Бироқ жамоат жойларида масофа сақлаш, ниқоб тақиш, қўл бериб кўришмаслик каби тез-тез уқтирилаётган ва мутахассислар қайта-қайталаб тавсия қилаётган қоидалар иккинчи планда қолиб кетяпти. Худдики вирус уни четлаб ўтади-ю, юқмайди. Умуман, ҳар ким ўз оиласида озиқ-овқатга эҳтиёжни жуда яхши билади. Фақат уларни зарурат нутаи назаридан қайта чамалаб чиқайлик. Икки кило эмас, бир кило, икки литр эмас, бир литр... Ёки нималардандир воз кечиб туриш билан ҳам ҳеч ким оч қолмайди. 

Карантин қоидалари – энг катта зарурат

Уйдан чиқдик ҳам дейлик. Аввало, карантин қоидаларига бепарво қарамайлик. Кичкина лоқайдлик туфайли ҳам касалланганлар сони ошиб боряпти: бугун ва эрта орасида рақамларда улкан “сакраш”лар бор. Мисол учун, Нью-Йоркда коронавирусдан 17 дақиқада 1 киши вафот этмоқда. Токиода бир суткада 68 киши коронавирусга чалинган...

Аҳолига “ўзи ва бошқалар тақдири билан ўйнашмаслик”ни тушунтириш учун ҳам дунё интизомни кучайтиряпти. Франция карантин жарималарини 200 еврогача оширга аҳд қилган. Малайзияда бир ҳафта ичида мингдан ортиқ фуқаро карантин қоидаларини бузганлик учун қўлга олинган. Сингапурда карантинни бузган фуқаро ҳатто фуқароликдан айрилди...

Бизда ҳам чоралар кучайтириляпти. Шунга қарамай, карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунгига қадар республика бўйича уларга амал қилмаслик билан боғлиқ 7 мингдан зиёд ҳолат аниқланган. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида бу ҳолат мингдан зиёдни ташкил қилади. Бу сонларни камайтириш, бартараф этиш учун ҳам биринчи навбатда заруратни белгилаб олишимиз шарт. Керак-нокеракни рўкачлаб ҳадеганда уйдан ташқарилаш вазиятни чигаллаштиради, холос.

Бугун спорт кийимида бамайлихотир югуриш – зарурат эмас.

Оилавий сайр қилиш – зарурат эмас.

Тўй-тантана, йиғин, базм – зарурат эмас.

Зарурат – ниқоб тақиш, зарурат – қўл бериб кўришмаслик, зарурат – одамлар билан масофа сақлаш, зарурат – карантин қоидаларига буткул риоя этиш... Ва зарурат бўлмаса уйда қолиш – мана шу энг катта заруратдир. 

P.S.: Юқорида Маҳатма Ганди тутган оқилона йўл билан боғлаб кичик ҳолатни мисол келтирдик. Аслида, бугун айни вазиятда ҳар биримиз – юраётган поезд ортидан унга чиқиб қолишга уринаётган йўловчилармиз. Энди тармашдим деганда ногоҳ бир пой кавушимиз тушиб қолди. Нима қилган бўлардик? Фақат зарурат нуқтаи назаридан айтинг!