Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 02.07.2020



23:33:35 (GMT +5), Пш, 2 июл 2020

Адлия вазирлиги ва “CENTIL” тадбиркорлар учун эслатма тайёрлади

Адлия вазирлиги ва “CENTIL” тадбиркорлар учун эслатма тайёрлади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва “CENTIL” юридик фирмаси ҳамкорликда COVID-19 короновируси пандемияси муносабати билан тадбиркорлар учун эслатма тайёрлади.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва “CENTIL” юридик фирмаси ҳамкорликда COVID-19 короновируси пандемияси муносабати билан тадбиркорлар учун эслатма тайёрлади.

COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўрилаётган ҳозирги шароитда тадбиркорлар ўзларининг амалдаги шартномалари шартларини бажариш ва жавобгарликни юмшатиш борасидаги муносабатларда қатор қийинчиликларга дуч келишмоқда.

Эслатма бизнес тузилмалари учун кредитларни қайтариш, товар ва хизматлар ҳамда ижара учун ҳақ тўлаш каби долзарб масалаларга оид тавсияларни ўз ичига олади.

Шунингдек, унга шартномалардаги форс-мажор шартларини қай тартибда ишга тушириш ёки бундай шарт бўлмаган тақдирда қандай йўл тутиш, қолаверса, форс-мажор сертификатини олиш тартибига оид тавсиялар ҳам киритилган.

Ишлаб чиқилган эслатма юзага келган мураккаб вазиятларда қўлланиладиган қонунчилик, ерни ижарага олиш, пахта хом ашёсини ва мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш шартномалари каби саволларга тавсиявий жавобларни қамраб олади.

Эслатма муаллифлари зарарларни суғурта орқали қоплаш, карантин тушунчаси, карантин шароитида корпоратив қарорларни қабул қилиш механизми, валюта тушумларининг кечикиши каби масалаларни ҳам қамраб олишган.

Карантин шароитида давлат томонидан тадбиркорларга кўмак бериш борасида кўрилаётган чоралар алоҳида тушунтириб ўтилган.

Шунингдек, эслатмага янги шартномаларни тузишда фойдаланиш учун тавсия этиладиган намунавий COVID-19 шарти алоҳида илова қилинган.

Мазкур эслатма бозорда юзага келган кутилмаган шарт-шароитлар туфайли муайян қийинчиликларга дуч келаётган тадбиркорларга фойдали бўлишига ишонч билдириб қоламиз.

эслатмани кўчириб олиш