Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 04.04.2020



15:45:51 (GMT +5), Яш, 5 апр 2020

Диққат: танлов натижасини эълон қиламиз

Аҳамият беринг

#Адлия_хабари

Диққат: танлов натижасини эълон қиламиз


Диққат: танлов натижасини эълон қиламиз

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига ўтказилган танлов ўтказилган эди.

Танлов жараёни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида онлайн равишда ёритиб борилди.

Унда 88 балл билан Ҳатамов Маъсум Хайруллоевич ғолиб чиқди ва Адлия вазирининг 2020 йил 20 мартдаги буйруғига асосан ушбу бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатма: Танловда ушбу лавозимига ҳужжат топширган 25 нафар номзоддан дастлабки саралаш босқичидан ўтган 9 нафари комиссияга суҳбатдан ўтишга таклиф қилинган эди.

Адлия вазирлиги жамоаси мазкур тайинлов билан

Маъсум Ҳатамовни табриклайди. Келгуси ишларида ривож тилайди.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими