Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 09.04.2020



17:50:33 (GMT +5), Пш, 9 апр 2020

Ўзбекистон ва Япония Адлия вазирликлари фуқаролик ва тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истагида

Аҳамият беринг

Ўзбекистон ва Япония Адлия вазирликлари фуқаролик ва тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истагида

Жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ёшинори Фуджияма билан учрашди.

Учрашувдан мақсад вазирлик фаолияти билан танишиш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Русланбек Давлетов меҳмонларни вазирликнинг асосий фаолият йўналишлари ва вазифалари, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда Япония билан ҳар томонлама ва узоқ истиқболли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Элчи Ёшинори Фуджияма Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик суратига юксак баҳо берди. У давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг замонавий босқичида вазирлик томонидан бажарилаётган янги вазифалар ижросига ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканини билдирди.

Учрашув чоғида томонлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Япония Адлия вазирлиги ўртасида имзоланган Ўзаро англашув меморандуми доирасида икки мамлакат адлия органлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Мазкур ҳужжат икки вазирлик ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичини бошлаб берди.

Ўзаро манфаатли тадбирларни ташкил этиш орқали меморандумни амалиётга тадбиқ этишдан манфаатдор эканлигини билдиришди. Япониянинг фуқаролик ва тадбиркорлик ҳуқуқи соҳасидаги қонунчилиги, маъмурий тартиб-таомиллари, банкротлик соҳасидаги қонунчиликни ўрганиш, вазирлик ходимлари учун Японияда қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш, бу соҳадаги япониялик экспертларни жалб қилиш масалалари шулар жумласидан.

Конструктив ва хайрихоҳлик руҳида ўтган учрашув якунида икки мамлакат ўртасида адлия соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Япония адлия вазирликлари томонидан имзоланган меморандумнинг самарали ижросига қаратилган тадбирларни ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.