Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 09.04.2020



19:47:44 (GMT +5), Пш, 9 апр 2020

“Tashkent Law Spring” халқаро форумида Саудия Арабистони делегацияси иштироки масаласи муҳокама қилинди

Аҳамият беринг

“Tashkent Law Spring” халқаро форумида Саудия Арабистони делегацияси иштироки масаласи муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хешам Мешаал ал-Сувайлем билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хешам Мешаал ал-Сувайлем билан учрашди.

Ташрифдан мақсад вазирлик фаолияти билан яқиндан танишиш ва 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II халқаро юридик форумни ўтказиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Маълумот учун: «Tashkent Law Spring» II халқаро юридик форуми   Марказий Осиёда юриспруденция соҳасидаги ҳар йили ўтказиладиган йирик халқаро тадбир ҳисобланади. Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қатор ҳамкорлик ташкилотлари кўмагида иккинчи бор ўтказилмоқда.

Интернет тармоғи ва сунъий интеллектни рақамлаштириш ҳамда жадал ривожлантириш жараёнларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда II Халқаро юридик форумнинг мавзуси “Ҳуқуқ 4.0. (Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг ўрни)” деб номланди.

Русланбек Давлетов имзоланган Ўзаро англашув меморандуми доирасида икки давлат адлия вазирликлари ўртасидаги муносабатлар ривожланаётганини қайд этиб, меҳмонларни вазирликнинг асосий фаолият йўналишлари ва вазифалари билан таништирди.

Ўз навбатида элчи Хешам Мешаал ал-Сувайлем Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасидаги икки томонлама ўзаро муносабатлар суратини юксак баҳолади. Элчи “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига тайёргарлик масалалари билан қизиқди.

Конструктив ва хайрихоҳлик руҳида ўтган учрашув якунида Саудия Арабистони Қироллиги делегациясининг юридик форум ишида иштироки муҳимлиги қайд этилди.