Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 15.07.2020



13:53:50 (GMT +5), Чр, 15 июл 2020

Гематология хизматини ривожлантириш учун 546,5 миллиард сўм ҳамда 70, 7 миллион АҚШ доллари ажратилади

Аҳамият беринг

Гематология хизматини ривожлантириш учун 546,5 миллиард сўм ҳамда 70, 7 миллион АҚШ доллари ажратилади

2020 йил 10 февралда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик биалн алоқалар бўлими

2020 йил 10 февралда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан ушбу мавзуда брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Гемотология қон қуйиш илмий текшириш институти ва Республика қон қуйиш маркази вакиллари иштирокида соҳадаги асосий муаммолар ва қарор билан киритилган муҳим ўзгаришлар муҳокамада бўлди.

Ҳозиргача гематология ва онкогематология соҳасида қатор муаммоларга дуч келинар эди.

Масалан:

Гематология соҳасида тиббиёт ускуналарининг талабга жавоб бермаслиги;

Кадрлар масаласидаги етишмовчиликлар;

Соҳага маблағнинг кам йўналтирилганлиги.

Қарор билан мазкур камчиликларни бартараф этишга эътибор қаратилаяпти.

Асосий ўзгаришлар:

Гематология хизматини ривожлантириш учун 546,5 миллиард сўм ва 70, 7 миллион АҚШ доллари ажратилади;

Гемотологик касалликларни даволаш учун зарур дори воситалари 2020 йилда республика ҳудудий тиббиёт муассасаларида 6 баробарга кўпайтирилади;

Онкогемотология ва даволаниши қийин касалликлар учун махсус фонд ташкил этилади ва мазкур жамғарма тамаки маҳсулотларидан олинадиган акциз солиғининг 7 фоизи ҳисобидан ва бошқа манбалардан шакллантирилади.

Республика қон қуйиш маркази директори Аълонур Саидовнинг таъкидлашича, мазкур қарорда гематология соҳаси учун зарур бўлган тиббиёт асбоб-ускуналарини янгилаш, моддий-техник базани мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. “Тиббиёт асбоб-ускуналари аслида ҳар беш йилда янгиланиши керак”, дейди Аълонур Саидов. Қон қуйиш маркази раҳбарининг фикрларига кўра, 2009-2010 йилларда республикамиздаги 6 та қон қуйиш маркази “Осиё тараққиёти” банкининг лойиҳаси асосида янги асбоб-ускуналар билан таъминланган эди. Лекин вақт ўтиши ва замон ривожланиши билан ҳозирда бу ускуналар ҳам талабга жавоб бермайди. Эндиликда, қон қуйиш соҳаси учун янги замонавий тиббиёт жиҳозлари келтирилади.

Вилоятлар гематолог шифокорлар билан таъминланади:

Тиббиёт масъул ходимларининг фикрича, барча вилоятлар гематолог шифокорлар билан таъминланади ва уларнинг малакасини давомли равишда ошириб бориш учун мазкур қарорда асосий чоралар белгиланган.

Донорнинг саломатлиги учун хавф йўқми?

Тадбирда донорлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Иштрокчиларнинг қон топширган донорнинг ҳаёти қандай муҳофаза қилиниши билан боғлиқ саволларига мутахассислар аввал донорнинг саломатлиги ва қон таркиби яхшилаб текширилиши ва саломатлиги учун ҳеч қандай хавф бўлмаган тақдирдагина қон олиниши ҳақида тушунтириш беришди.