Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 24.09.2020



16:41:14 (GMT +5), Пш, 24 сен 2020

Болаларга боғча ёшиданоқ ҳуқуқлари ўргатилади

Аҳамият беринг

Болаларга боғча ёшиданоқ ҳуқуқлари ўргатилади

Адлия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида болаларга боғча ёшиданоқ ҳуқуқларини тушунтириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида болаларга боғча ёшиданоқ ҳуқуқларини тушунтириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланди.

Бугун ушбу дастур доирасида Мактабгача таълим вазирлигида Адлия вазирлиги мутахассислари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

Мазкур ўқув-семинарда болаларга кичик ёшиданоқ ҳуқуқий билим ва кўникмаларни сингдириб боришнинг долзарблиги ва аҳамияти мавзуси асосий ўринни эгаллади.

Таъкидлаш жоиз, дастурда болаларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш юзасидан амалий аҳамияти юқори бўлган чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан:

-         болаларга мўлжалланган ҳуқуқий мавзудаги анимацион фильмлар яратилади;

-         тарбиячилар учун “Болаларга ҳуқуқий тарбия бериш асослари” мавзусида ўқув семинарлари йўлга қўйилади;

-         ҳуқуқий аудиоэртаклар базаси яратилади.

Дастурда шу каби кўплаб амалий ва инновацион чора-тадбирлар ўрин олган.

Шунингдек, бўлиб ўтган тадбирда мактабгача таълим тизими ходимлари дастур юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Кичик ёшдаги болаларга ҳуқуқий маълумотлар етказишнинг ўзига хос жиҳатлари ва ҳуқуқий асослари, шунингдек, Конституция, меҳнат қонунчилиги, норма ижодкорлиги, коррупцияга қарши кураш, инсон ҳуқуқлари каби масалалар юзасидан ҳам ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шу билан бирга, тадбирда Адлия вазирлиги томонидан яратилган “bolahuquqlari.uz” сайтидан келгусида боғча ёшидаги болаларга ҳуқуқий ва ахлоқий тарбия беришда кенг фойдаланишга келишиб олинди.