Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 10.07.2020

21:14:00 (GMT +5), Жм, 10 июл 2020

Адлия вазирининг буйруғи билан Анвар Исломович Рахматов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди.

Аҳамият беринг

#Тайинлов

А. Рахматов 1982 йилда Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган, маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2009 йилда Бухоро давлат университети (сиртқи), 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (кундузги)ни тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2004 йилда Бухоро вилоят адлия бошқамаси Ҳуқуқий маърифат тарғиботи бўйича етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда ишлаган.

А. Рахматов шу кунга қадар вазирликнинг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Адлия вазирлиги жамоаси янги лавозимга тайинланганларни чин дилдан муборакбод этади. Уларнинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.