Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 20.02.2020



23:00:16 (GMT +5), Пш, 20 фев 2020

#Тайинлов

Аҳамият беринг

#Тайинлов

Адлия тизимида янги тайинловлар 


Адлия тизимида янги тайинловлар

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Санжар Бохадирович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С. Абдуллаев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 

У Адлия вазирлигида ўз меҳнат фаолиятини 2013 йилдан Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг 1-тоифали иш юритувчи котиби лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

С. Абдуллаев 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.