Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 08.07.2020



13:29:18 (GMT +5), Пш, 9 июл 2020

Адлияда янги — коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди

Аҳамият беринг

Адлияда янги — коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш сиёсатини янада мустаҳкамлаш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида марказий аппарат таркибий тузилмасида коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш сиёсатини янада мустаҳкамлаш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида марказий аппарат таркибий тузилмасида коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди.

Бўлим адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш фаолиятни амалга оширади.

Адлия органлари ва муассасаларининг фаолиятида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вазирликнинг фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий ҳужжатларда аниқланган коррупциявий нормаларни бартараф қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Мазкур бўлим ўз фаолиятини амалга оширишда текширувлар ўтказиш, ҳужжатларни талаб қилиш, вазирлик тизими ходимларидан ёзма тушунтиришлар олиш, жиноят аломатлари аниқланган ҳолларда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш ҳуқуқига эга.

Бўлим ходимлари йилига камида бир марта корруцпияга қарши курашиш соҳасида комплеанс функцияларни амалга оширувчи ходимларга мўлжалланган ўқишларда таълим олади.

Агар бўлим ходимлари ўз хизмат вазифаларини етарли даражада бажармаса, вазирлик тизимининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини ёки адлия органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузса, шунингдек, ҳуқуққа хилоф ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қилса, хизмат мажбуриятларини бажаришда юклатилган ваколатлардан бош тортса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий ёки бошқа жавобгарликка тортилади.