Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 12.08.2020



07:07:23 (GMT +5), Пш, 13 авг 2020

Ўзбекистон Адлия вазирлигида Япония адлия вазири Котибиятининг халқаро ишлар бўйича Департаменти директори Шибата Норико билан учрашув ўтказилди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Адлия вазирлигида Япония адлия вазири Котибиятининг халқаро ишлар бўйича Департаменти директори Шибата Норико билан учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 11 февраль куни Адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев Япония адлия вазири Котибиятининг халқаро ишлар бўйича Департаменти директори Шибата Норико билан учрашди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 11 февраль куни Адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев Япония адлия вазири Котибиятининг халқаро ишлар бўйича Департаменти директори Шибата Норико билан учрашди.

Учрашув чоғида Х. Мелиев меҳмонларга вазирликнинг асосий вазифалари, функциялари ва фаолияти ҳақида маълумот берди.

Шу билан бирга сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги адлия соҳасидаги икки томонлама алоқалар жадал суратларда ривожланаётгани қайд этилди.

Хусусан, 2019 йилда икки вазирлик ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолангани таъкидлаб ўтилди. Ўзбекистон томони юқорида зикр этилган меморандум бандлари ижроси доирасида чора-тадбирлар режасини имзолаш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Х. Мелиев ,шунингдек, Япония делегациясига «Tashkent Law Spring" II   Халқаро юридик форумида иштирок этишни таклиф қилди.

Ўз навбатида меҳмонлар қабул учун самимий миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон ва Япония адлия вазирликлари ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ижобий динамикасини қайд этди.

Шу билан бирга, Ш.Норико Япония Адлия вазирлиги номидан вазирлик вакилларини жорий йилнинг 20-27 апрель кунлари Киото шаҳрида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар ташкилотининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва одил судлов бўйича XIV Конгрессида иштирок этишга таклиф қилди.

Очиқ ва конструктив мулоқот руҳида ўтган учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.