Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 19.10.2020



11:19:44 (GMT +5), Сш, 20 окт 2020

Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун "Best IP - 2020" танлови эълон қилинади

Аҳамият беринг

Энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун "Best IP - 2020" танлови эълон қилинади

Танлов Республикада энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва ҳуқуқ эгаларини мукофотлаш орқали ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодни рағбатлантириш, инновацион фаолликни ошириш,


Танлов Республикада энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва ҳуқуқ эгаларини мукофотлаш орқали ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодни рағбатлантириш, инновацион фаолликни ошириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш ҳамда ёшларни инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Танловда иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади:

- "Энг яхши ихтиро";

- "Энг яхши фойдали модел"

- "Энг яхши саноат намунаси"

- "Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси"

- "Энг яхши селекция ютуғи объектлари"

- "Ўсмирлар ўртасида энг яхши ЭҲМ дастури муаллифи"

Ҳужжатлар энг яхши интеллектуал мулк объектлари учун "Best IP - 2020" танловига" деб кўрсатилган ҳолда топширилиши лозим. Кўриб чиқиш учун қабул қилинган ариза ва ҳужжатлар танлов иштирокчиларига қайтарилмайди ва уларга тақризлар берилмайди.

Танлов тўғрисидаги батафсил маълумот билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг www.ima.uz расмий сайтида танишишингиз мумкин.