Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 28.05.2020



01:22:33 (GMT +5), Жм, 29 Мая 2020

Янгича форматда иш бошлаган “Call center”имиз ва унинг ишлаш тартиблари ҳақида яна бир карра тўхталамиз

Аҳамият беринг

#AdliyaXalqXizmatida

Эслатамиз 



#ОАВ_биз_ҳақимизда

Эслатамиз 

Янгича форматда иш бошлаган “Call center”имиз ва унинг ишлаш тартиблари ҳақида яна бир карра тўхталамиз

Адлия вазирлигининг 1008 “ишонч телефони” орқали мурожаат этмаган фуқаро бўлмаса керак?!
Вазирлик фуқаролардан “ишонч телефони” орқали тушаётган мурожаатларни марказлашган ҳолда қабул қилиш мақсадида ташкил қилинган “Call center”ни ташкил этган эди. Энди бу марказ янгича ёндошувлар асосида ишлайди.

Дастлабки хушхабар “Call center”га тушаётган мурожаатлар душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) (байрам кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 18.00 гача узлуксиз қабул қилинади.

:pushpin: Яна бир муҳим қадам “Call center”га келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида қабул қилиш, фуқароларнинг узоқ навбат кутиб қолишини олдини олиш мақсадида, операторлар сони 10 тага оширилди ва “Call center”га келиб тушаётган чақирувларнинг давомийлиги 10 дақиқадан ошмаслиги белгиланди.

Маълумот учун

Бир кун давомида қанча мурожаат қабул қилинади

Адлия вазирлигининг “Call center”га бир кун давомида 2 000га яқин жисмоний ва юридик шахслар томонидан қўнғироқлар бўлиб турмоқда, шундан 1 900дан ортиқ мурожаатларга малакали мутахассислар томонидан тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келинмоқда, 50 дан ортиқ мурожаатлар ўрганиш талаб қилганлиги сабабли ижрога қаратиб келинмоқда.

Мурожаатлар қанча вақт давомида кўриб чиқиб, ҳал этилиши керак

Мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 25 ва 28-моддаларида назарда тутилган муддатларда кўриб чиқилади. Яъни мурожаатда кўрсатилган масала вазирлик ваколатига кирмаса, ушбу мурожаат Қонуннинг 25-моддаси назарда тутилган муддатларда тегишли орган ёки ташкилотга юборилади.

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар Қонуннинг 28-моддасига асосан (15 кун муддатда, агар қўшимча ўрганиш талаб этилдаигдан бўлса, бир ой муддатда кўриб чиқилади. Шунингдек, ушбу бир ойлик муддат ҳам етмаса раҳбар томонидан бу муддат узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин) кўриб чиқилади.

Кўпроқ қайси мавзуларда мурожаат қилишади

Мурожаатлар кўпроқ қуйидаги соҳаларда келиб тушади. Яъни оилавий низолар, алимент пулларининг ундириб бериш, фарзандига нафақа пули берилмаётганлиги, уй-жой бузилиши ҳақидаги ва бошқа масалалар юзасидан келиб тушмоқда.

“Call center”га бўлган мурожаатларнинг неча фоизига ўша заҳоти жавоб берилади

Ишонч телефонига бўлган мурожаатларнинг тахминан 70-80% мурожаатларга малакали мутахассислар томонидан ўша захоти тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келинмоқда.

Каналга уланиш https://t.me/SevaraJournalist