Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 25.02.2020



15:06:37 (GMT +5), Сш, 25 фев 2020

Адлия вазирлиги 2019 йилнинг энг намунали вазирлиги сифатида эътироф этилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги 2019 йилнинг энг намунали вазирлиги сифатида эътироф этилди

Жорий йилнинг 17 январь куни, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “2019 йилнинг энг намунали вазирлиги” йўналишида тақдирланди. Онлайн-овоз бериш ҳамда блогерлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Адлия вазирлиги биринчи ўринни эгалади.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 17 январь куни, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “2019 йилнинг энг намунали вазирлиги” йўналишида тақдирланди. Онлайн-овоз бериш ҳамда блогерлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Адлия вазирлиги биринчи ўринни эгалади.

Вазирлик 2019 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган вазирлик сифатида эътироф этилди.

Шунингдек, танлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги энг намунали давлат идораси дея эътироф этилди.

Адлия вазирлиги жамоасини ва Давлат хизматлари агентлигидаги ҳамкасбларимизни зафарлар билан табриклаймиз!

Маълумот учун: ушбу танлов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган. Таъкидлангандек, Ўзбекистон тарихида илк маротаба оммавий ахборот воситалари томонидан йилнинг энг яхши тизимлари тақдирланди.