Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 10.07.2020



21:09:33 (GMT +5), Жм, 10 июл 2020

Фуқаронинг фото тасвиридан унинг рухсатисиз фойдаланиш мумкинми?

Аҳамият беринг

Фуқаронинг фото тасвиридан унинг рухсатисиз фойдаланиш мумкинми?

Мамлакатимизда иқтисoдиётнинг бaрчa тaрмoқлaригa тўғридaн-тўғри xoрижий инвестициялaр вa теxнoлoгиялaрни жaлб қилиш, инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада яxшилaшга мақсадида амалга оширилаётган ишлар кўлами кенг.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Мамлакатимизда иқтисoдиётнинг бaрчa тaрмoқлaригa тўғридaн-тўғри xoрижий инвестициялaр вa теxнoлoгиялaрни жaлб қилиш, инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада яxшилaшга мақсадида амалга оширилаётган ишлар кўлами кенг.

Тaбиийки, ушбу жараёнда тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторлар учун мамлакатда уларнинг бизнесини амалга оширишга юридик хизмат кўрсатувчи ишончли ҳамкорларга эҳтиёж сезилади.

Мамлакатимизда тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилганлиги тадбиркорликни янада ривожлантириш, хорижий инвесторларни иқтисодиётимизга кенг жалб этишга хизмат қилмоқда.

Шу жумладан, ўтган йилда Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаган Хитой Халқ Республикасининг “Yingke Law Firm” юридик фирмаси хитойлик инвесторларга бизнесни юритишга юридик кўмак бериб келмоқда.

2020 йилнинг 10 январь куни Адлия вазирлигида адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов ва “Yingke Law Firm” юридик фирмасининг Марказий Осиё бўйича департамент бошлиғи Янг Тианьбинь ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: “Yingke Law Firm” юридик фирмаси 2001 йилда ташкил этилган бўлиб 50 дан ортиқ давлатларда ўз филиалларига эга ҳамда уларда 5000 мингдан ортиқ ҳуқуқшунослар фаолият кўрсатади.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасида юридик фирмасини очиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилишди.

         Хусусан, “Yingke Law Firm” юридик фирмаси вакили Янг Тианьбинь Пекин шаҳрида жойлашган бош офисидан Ўзбекистон юридик фирмасига бепул асосларда жой ажратишини ҳамда ўз фаолиятини йўлга қўйиш учун кўмак берилишини билдирди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатлари янада ривожланаётганлигини таъкидлаб, бунда хитойлик инвесторларга Ўзбекистонда фаолиятларини ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида юридик фирма хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш лозимлигини қайд этди.