Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 24.01.2020

02:04:04 (GMT +5), Дш, 27 янв 2020

“Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар пойдевори” мавзусида семинар ўтказилди

Аҳамият беринг

“Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар пойдевори” мавзусида семинар ўтказилди

Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 13 декабрь куни халқ таълими тизимидаги юридик бўлим ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш бўйича семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги ва “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан ўтказилди.

Ушбу семинарда халқ таълими тизимининг юридик хизмат ходимлари иштирок этишди. Унда умумий ўрта таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, коррупциянинг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришда юридик хизмат ходимларининг ўрни ва роли ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Тадбир якунида Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим тизимидаги юридик хизмат ходимлари орасида алоҳида ўрнак кўрсатган ва жонкуярлик кўрсатаётган ходимлар тақдирланди.