Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 21.02.2020



12:49:57 (GMT +5), Шб, 22 фев 2020

“Коррупцияга – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танлови ғолиблари тақдирланди

Аҳамият беринг

“Коррупцияга – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танлови ғолиблари тақдирланди

Аввал хабар қилганимиздек, 2019 йил 13 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш ислоҳотлари: ютуқлар ва устувор вазифалар” мавзусида халқаро медиа-форум бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Аввал хабар қилганимиздек, 2019 йил 13 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш ислоҳотлари: ютуқлар ва устувор вазифалар” мавзусида халқаро медиа-форум бўлиб ўтди.

Форум доирасида Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва ошкора бошқарув институтлари коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида ўтказилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танлов мана икки йилдирки ўтказилиб келинмоқда. Ўтган йили “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанлови доирасида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танловини ҳам ўтказилган эди. Ўшанда иншолар танловига қизиқиш жуда катта бўлган ва унда 22 мингга яқин иншолар ёзилган эди.

Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши тура оладиган кучли иммунитетни янада кучлироқ шакллантириш мақсадида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танлови бу йил мегатанлов доирасида эмас, алоҳида ўтказилди.

Икки ой давом этган танловда бу йил 30 мингдан ортиқ иншолар ёзилди. Энг таъсирли, теран ва таҳлилларга бой 84 нафар иншо сўнгги босқичга етиб келди.

Тадбирда сўз олганлар ёш авлодни коррупцияга нисбатан муросасизлик руҳида тарбиялаш муҳимлигини, чунки коррупция занжирининг узилиши мамлакатнинг 54 фоиз аҳолисини ташкил қиладиган ёшларга кўп жиҳатдан боғлиқлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Ўтказилган танлов ушбу зарарли иллатга қарши ўсиб келаётган ёш авлодда ўзига хос фуқаролик позицияси, тоқатсизлик ва муросасизлик мавжудлигини кўрсатганлигини эътироф этдилар.

Эслатиб ўтамиз, “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танлови уч босқичда, икки гуруҳ кесимида (умумий ўрта таълим мактабларининг 8-11 синфлари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида; олий таълим муассасалари талабалари ўртасида) ўтказилди.

Икки ой давом этган танлов якунларига кўра 6 нафар иштирокчи ғолибликни қўлга киритди.

Танлов ғолибларига қуйидаги совғалар топширилди:

3-ўрин – планшет (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 2 та);

2-ўрин – ноутбук (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 2 та);

1-ўрин – iPhone 11 PRO смартфони (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 2 та).   

Шунингдек, танловда ўқувчилари фаол иштирок этган ва компьютер техникасига эҳтиёжи бўлган Самарқанд вилояти Оқдарё тумани 17-мактабга 10 та стационар компьютердан иборат мажмуа тақдим этилди.