Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 29.10.2020



13:16:48 (GMT +5), Пш, 29 окт 2020

ХАЛҚАРО КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ФОРУМ

Аҳамият беринг

ХАЛҚАРО КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ФОРУМ

2019 йил 13 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш ислоҳотлари: ютуқлар ва устувор вазифалар” мавзусида халқаро медиа-форум ўтказилди.

Тадбир БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва ошкора бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2019 йил 13 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш” кунига бағишланган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш ислоҳотлари: ютуқлар ва устувор вазифалар” мавзусида халқаро медиа-форум ўтказилди.

Тадбир БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва ошкора бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Форумда Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа қатор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этишди.

Шунингдек, мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Вазир ўринбосари ўз нутқида Transparency International ташкилотининг хулосаси жаҳонда коррупцияни жиловлаш бўйича ҳали кўп ишлар қилиниши кераклигини кўрсатаётганлигини, чунки ташкилот рейтингида жаҳон мамлакатларининг учдан икки қисми 50 баллдан кам кўрсаткич қайд этиб турганлигини таъкидлаб ўтди.

Сўнгги йилларда жиддий ислоҳотлар даврига қадам қўйган Ўзбекистон учун ҳам коррупцияга қарши кураш асосий аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

Бундан ташқари Х.Мелиев ўз сўзида адлия органлари тизимида коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган зарур


чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди. “Ўзи коррупциядан халос бўла олмаган орган қандай қилиб жамиятда ҳуқуқбузарликларга қарши курашиши мумкин? Бунга унинг на маънавий ҳаққи, на жисмоний имконияти бўлади,” – деди вазир ўринбосари. Шу мақсадда жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашишнинг “комплеанс назорат” тизими жорий этилаётгани, бундан кўзланган мақсад соҳада пора олиш учун мутлақо имкон қолдирмаслик эканлигини таъкидлади.

Шу билан бир қаторда, бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан дунёнинг етакчи KPMG компанияси билан ҳамкорликда махсус лойиҳа ишга туширилган. Лойиҳанинг асосий мақсади, коррупцион хавф хатарларни комплекс бартараф этиш орқали адлия тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантиришдир.

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури қабул қилиниб, Коррупцияга қарши курашиш кенгаши тузилган ва Адлия вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати тасдиқланган.

2019 йил 20 майда эса “Коррупция фактлари ҳақида ишончли хабар берганлиги учун адлия органлари ва муассасалари ходимларини мукофотлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган бўлиб, тизимда ўз-ўзини тозалаш механизми ишга туширилган.

Шу билан бирга, аҳолида ва давлат хизматчиларида коррупцияга қарши тоқатсизлик ва муросасизлик туйғуларини тарбиялаш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда жорий йилнинг шу даврига қадар коррупцияга қарши 19 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилган. дейди ўз маърузасида.