Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 24.01.2020



01:30:39 (GMT +5), Дш, 27 янв 2020

Талабалар учун Адлия вазирлиги биносида давра суҳбати ташкил этилди

Талабалар учун Адлия вазирлиги биносида давра суҳбати ташкил этилди

Мамлакатимизда кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини такомиллаштириш, давлат хизматига қабул қилиш учун номзодларни танлаш ва тайинлаш соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш йўлида катта қадамлар ташланмоқда.


Мамлакатимизда кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини такомиллаштириш, давлат хизматига қабул қилиш учун номзодларни танлаш ва тайинлаш соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш йўлида катта қадамлар ташланмоқда.
Бунинг учун, албатта, замон талабларига жавоб берадиган кадрларни тайёрлаш ва етук мутахассисларни давлат хизматига жалб қилиш лозим.
Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент давлат юридик университети талабалари билан Адлия вазирлиги марказий аппарати малакали ходимлари иштирокида вазирлик биносида 2019 йил 12 декабрь куни “Адлия вазирлиги тизимида ишлашнинг истиқболлари” номли давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Адлия вазирлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, масъул ходимлари, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар.
Тадбир аввалида иштирокчилар диққатига вазирлик тарихи, бугунги куни ҳамда тизимда амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек, Адлия вазирлиги фаолиятининг асосларини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи видеоролик тақдим этилди. Шундан сўнг, вазирлик марказий аппарати масъул
ходимлари томонидан талабаларга вазирлик фаолияти, унинг тузилмаси, қилинаётган ишлар ва лойиҳалар тўғрисида ахборот берилди. Айниқса, ҳар бир таркибий бўлинма томонидан уларнинг фаолияти тўғрисида алоҳида-алоҳида қилинган тақдимот талабаларда катта таассурот қолдирди.
Тақдимотларда берилган маълумотларга асосан иштирокчилар вазирлик фаолияти тўғрисида янада чуқурроқ ахборотга эга бўлдилар. Адлия органларига фуқароларни ишга қабул қилиш, бу бўйича ўтказиладиган очиқ мустақил танлов ва иш ўринлари бўйича қандай маълумот олиш бўйича мутахассислар томонидан тегишли маълумотлар берилди.
Давра суҳбати якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вазирлик масъул ходимларига мурожаат қилдилар ва мазкур тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими