Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 24.09.2020



16:54:21 (GMT +5), Пш, 24 сен 2020

“Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти марказий офисининг очилиши бўлиб ўтди

Аҳамият беринг

“Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти марказий офисининг очилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти марказий офисининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти марказий офисининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун: мазкур ННТ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига кўра Адлия вазирлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг “Мадад” ННТни ташкил этиш тўғрисида таклифларига розилик берилганлиги муносабати билан ташкил этилган.

Қарорда қуйидагилар белгилаб қўйилган:

- муассаса аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳамда амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;

- ҳар бир туман (шаҳар)да босқичма-босқич “Мадад”нинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилади;

- муассаса фуқароларга бевосита ҳамда онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳат беради;

- ҳуқуқий маслаҳат беришга оид мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Адлия вазирлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар муассасанинг ташкил этилиши ва унинг олдида турган вазифалар ҳақида, шунингдек, “Мадад” нодавлат-нотижорат муассасасининг аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва қонун устувор жамият қуришдаги иштироки тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.

Аҳоли томонидан бепул юридик ёрдам олишни янада қулайлаштириш мақсадида илғор хориж тажрибасидан фойдаланган ҳолда “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот порталининг яратилганлиги йиғилганлар томонидан алоҳида қайд этилди.

Рамзий қизил тасма кесилиб, Бош офис расман очилгач, тадбир иштирокчилари “Мадад” ННТ ва “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот портали фаолияти ва муассасанинг янги биносида мурожаатчилар ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Таъкидлаш жоиз, ҳозирги кунда муассасанинг 14 та ҳудудда 28 та туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилди.

Шунингдек, келгусида аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини жойларда ҳал қилиш мақсадида босқичма-босқич равишда ҳар бир туманда маслаҳат бюролари ташкил этилиши режалаштирилган. 2020 йилда яна 100 та шундай маслаҳат бюролари очилади.

“Мадад” муассасининг келгиси фаолиятидан қуйидаги натижалар кутилмоқда

-       аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатишнинг инновацион тизими яратилиши;

-         мурожаатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатларнинг қисқариши;

-         Халқ қабулхоналарига келиб тушадиган мурожаатлар сонининг камайиши;

-         фуқароларнинг ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг вақти тежалиши;

-         жамоатчилик назоратининг самарали шакллари яратилиши;

-         туман (шаҳар) юридик маслаҳатлар бюроларига жисмонан бора олиш имкониятини таъминлаш орқали аҳолига бепул юридик хизмат кўрсатиш қамровини 50 фоизгача ошириш.