Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 29.01.2020



02:15:47 (GMT +5), Пш, 30 янв 2020

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Туркияда медиация бўйича бўлиб ўтган халқаро конференцияда иштирок этди

Аҳамият беринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Туркияда медиация бўйича бўлиб ўтган халқаро конференцияда иштирок этди

2019 йилнинг 5-6 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Истанбул (Туркия)да бўлиб ўтган “Медиация ва унинг таъсири тўғрисида”ги Сингапур конвенцияси ҳақида фикр-мулоҳазалар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

     2019 йилнинг 5-6 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Истанбул (Туркия)да бўлиб ўтган “Медиация ва унинг таъсири тўғрисида”ги Сингапур конвенцияси ҳақида фикр-мулоҳазалар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.

  Конференцияда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Медиация натижаларига кўра эришилган халқаро келишувлар тўғрисида”ги Конвенцияси (Сингапур Конвенцияси)ни амалда қўллашнинг долзарб жиҳатлар ва бошқа хусусиятлари муҳокама қилинди. Бугунги кунда жаҳоннинг 51 давлати мазкур Конвенциянинг аъзоси ҳисобланади.

Конференция ишида АҚШ, Сингапур, Грузия, Озарбайжон, Украина, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатларнинг вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар Сингапур Конвенциясининг халқаро тижорат тизимини, халқаро савдодаги ҳамкорликни ривожлантиришга ва савдо соҳасидаги низоларни воситачиликдан фойдаланган ҳолда ҳал этишни рағбатлантиришга ёрдам беришини таъкидлаб ўтдилар.

Экспертлар фикрича, медиация халқаро савдо низоларини дўстона ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. У халқаро иқтисодий муносабатларни доимий равишда такомиллаштириб боришга ёрдам беради ва бундай муносабатларни тартибга солувчи амалдаги халқаро ҳужжатларга қўшимча бўлиб хизмат қилади.

Маълумот учун: 2018 йил 3 июлда Ўзбекистонда медиация институтини ривожлантириш мақсадида медиация жараёнини ўзида ифодаловчи “Медиация тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Мазкур қонунда медиация қўлланилиши мумкин бўлган ҳолатлар рўйхати келтирилган бўлиб, медиация жараёнининг муддатлари, шунингдек медиаторларга қўйиладиган талаблар белгилаб қўйилган.