Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 24.09.2020



16:17:15 (GMT +5), Пш, 24 сен 2020

Адлия вазирлиги ходимлари Лондонда Буюк Британиянинг кадрлар соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги ходимлари Лондонда Буюк Британиянинг кадрлар соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда

Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегацияси Буюк Британия кадрлар сиёсатини ўрганиш учун Лондонга хизмат сафарини амалга оширмоқда.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегацияси Буюк Британия кадрлар сиёсатини ўрганиш учун Лондонга хизмат сафарини амалга оширмоқда.

Буюк Британиянинг Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтаётган ўқув сафарининг навбатдаги учрашувларида Бизнес, энергетика ва саноат стратегияси вазирлиги, Давлат хизматлари ишчи кучи таъминоти ва рағбатлантириш департаменти ҳамда Реализация бошқармаси вакиллари билан мулоқот қилишди. Ушбу жараёнда кадрларни баҳолаш рейтинги тартиби, раҳбар ва ходим ўртасидаги муносабат, давлат хизматларини кўрсатиш маданияти ва унинг айсберг кўринишдаги тасвири, шунингдек, ''SMART'' мезони ва унинг ташкилотларнинг йиллик иш режасига татбиқ қилиниши таҳлил қилинди.

Шу билан бирга, кадрлар билан ишлашда тажриба тариқасида фаолияти йўлга қўйилган ''HR bot'' дастури, унинг мақсади ва техник имкониятлари бўйича тақдимот қилинди. Нотариат тизими юзасидан фикр алмашилди.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги иш фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу хизмат сафари Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Буюк Британия Халқаро ҳамкорлик агентлиги (GPI) ўртасида имзоланган меморандум доирасида амалга оширилмоқда.