Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 29.01.2020



19:37:29 (GMT +5), Чр, 29 янв 2020

Адлия вазирлигида “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони илк марта соҳибларига топширилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлигида “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони илк марта соҳибларига топширилди

Бугун Адлия вазирлигида адлия органлари ходимлари ва жамоатчилик фаоллари иштирокида Конституция кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.


Рўйхатга қайтиш Чоп этиш

Муаллиф : Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Бугун Адлия вазирлигида адлия органлари ходимлари ва жамоатчилик фаоллари иштирокида Конституция кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан адлия вазири Русланбек Давлетов йиғилганларни кириб келаётган буюк байрам – Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан қутлади.

Шунингдек, вазир нутқида Конституция ва қонунларнинг аҳамиятини, бугунги кунда қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш борасида адлия органлари олдида турган муҳим вазифалар алоҳида таъкидланди.

Тадбирда Президент Фармони билан таъсис этилган “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони илк марта ўз соҳибларига топширилди. Ушбу нуфузли мукофот билан аҳоли орасида ҳуқуқий маданияни кенг тарғиб қилишда жонбозлик кўрсатиб келаётган турли касб эгалари ва жамоатчилик фаоллари тақдирландилар.

Бундан ташқари, бир гуруҳ адлия ходимлари самарали меҳнати, ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда қўшаётган ҳиссаси учун адлия вазири буйруғи билан таъсис этилган “Адлия аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.