Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.12.2019



16:19:03 (GMT +5), Дш, 16 дек 2019

Нотариал палата фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланади

Аҳамият беринг

Нотариал палата фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланади

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси фаолияти ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.


Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси фаолияти ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Қайд этилишича:

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг ташкилий тузилмасига мувофиқ Конференция Палатанинг юқори органи, Бошқарув – ижро этувчи органи, Тафтиш комиссияси молиявий назорат органи, Этика комиссияси касб этикаси қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш органи ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Нотариал палатанинг Конференцияси томонидан ушбу Конференция сайлаган Нотариал палата Бошқаруви аъзолари – нотариуслар орасидан беш йил муддатга сайланади;

Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида фаолият кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг ҳудудий бошқармалари ташкил этилади;

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари тегишли ҳудудда фаолият кўрсатаётган нотариуслар орасидан Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг таъсис Конференциясини ўтказсин, унда устав тасдиқланишини, Бошқарув ва Тафтиш комиссияси шакллантирилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг раиси сайланишини назарда тутади;

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

нотариусларнинг Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Конференцияси томонидан белгиланадиган миқдордаги кириш ва аъзолик бадаллари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

Кўрсатиб ўтилган маблағлардан фақат Палатанинг уставдаги фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилади ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси аъзолари ўртасида тақсимланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси ҳузурида қуйидаги фондлар ташкил этилади:

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти давомида етказилган зарарни қоплаш учун Компенсация фонди;

нотариал фаолиятга кўмаклашиш, нотариусларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш учун Нотариуслар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш фонди;

давлат нотариал идоралари нотариуслари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат нотариал идоралар фаолиятини қўллаб-қувватлаш фонди.

Мазкур фондлар нотариусларнинг Нотариал палатага аъзолик бадалидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади ҳамда ушбу маблағлардан белгиланган мақсадларда оқилона фойдаланилишини назорат қилиш Нотариал палата томонидан амалга оширилади.