Ўзб Рус Eng
Охирги янгиланиш : 16.12.2019



15:13:48 (GMT +5), Дш, 16 дек 2019

Адлия вазирлиги ноябрь ойининг энг яхши ходимини маълум қилди

Аҳамият беринг

Адлия вазирлиги ноябрь ойининг энг яхши ходимини маълум қилди

Доимий равишда Адлия вазирлиги жамоаси орасидан энг яхши ходим аниқланиб, рағбатлантириб борилмоқда ҳамда бу ўзига хос анъанага айланган. 


Доимий равишда Адлия вазирлиги жамоаси орасидан энг яхши ходим аниқланиб, рағбатлантириб борилмоқда ҳамда бу ўзига хос анъанага айланган. Мазкур анъанани давом этирган ҳолда, вазирликнинг Давлат бошқаруви тизими самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси Шайдулин Элдар Хабибуллаевич 2019 йил ноябрь ойи бўйича “ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Элдар Шайдулин меҳнат фаолиятини 2015 йили “Centurion Garant” адвокатлик бюросининг адвокат стажёри лавозимида фаолият юритишдан бошлаган ва 2018 йилдан Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

2019 йилдан бошлаб эса вазирликнинг Давлат бошқаруви тизими самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

У бошқарма фаолияти йўналишидан келиб чиқиб, давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ушбу соҳада тегишли ислоҳотларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиққан ҳолда комплекс ва танқидий таҳлил қилиш, шунингдек соҳа бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини аҳолига етказишдаги тарғибот ишларида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.  

Адлия вазирлиги жамоаси Шайдулин Элдар Хабибуллаевични ушбу эътироф билан табриклайди. Унинг келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилайди.